Бўстонлиқда “саломатлик посбонлари” иш бошлади

Ички ва ташқи туризм бутунлай тўхтаган, меҳмонхоналар, дам олиш масканлари ва бошқа туристик фаолиятга боғлиқ барча соҳалар катта қийинчиликни бошидан кечираётган паллада, ушбу соҳа яна оёққа туриб, ўзининг олдинги ҳолатига қайтмоқда.

Жумладан, вилоятимизнинг Бўстонлиқ туманида жорий йилнинг 5 июнидан бошлаб уларнинг фаолиятига расман рухсат берилди. Энди юртдошларимиз ушбу масканларда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда дам олишлари мумкин.

Куни кеча Бўстонлиқ туманида бўлган Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ҳудуддаги мавжуд жами 35 та маҳалла фуқаролар йиғинида дам олувчиларга қулай имкониятлар яратиб бериш, хавфсизлигини таъминлаш, тушунтириш, маслаҳатчи сифатида ҳамда ҳудудда карантин қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш, юқумли касалликларни олдини олиш ва тарқалишига йўл қўймаслик каби тадбирларни олиб бориш бўйича 34 та секторда тарғибот гуруҳларини ташкил этиш бўйича топшириқлар бериб ўтди.

100 нафар Тошкент Давлат тиббиёт академияси битирувчи ва ўқитувчилар ҳамда санитария эпидемиологик хизмати, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, тиббиёт бирлашмаси ва маҳалла фуқаролар йиғини ходимларидан иборат “саломатлик поспонлари” тарғибот гуруҳлари мавсумий яшаш жойи, овқат ҳамда иш ҳақи, шунингдек, махсус рухсатнома ва кийимлар билан таъминланиш кўзда тутилган.

Гуруҳлар жами 17 757 та якка тартибдаги уй-жойлар, 29 та меҳмонхона, 9 та санатория, 31 та болалар оромгоҳи, 59 та вазирлик ва идораларнинг оромгоҳи, 2 та спорт-соғломлаштириш маскани, 1 та тоғ курорти, 402 та оилавий меҳмон уйлари ҳамда 3 701 та дала ҳовли (дача)да карантин қоидаларига риоя этилиши юзасидан тарғибот ва назорат ишларини олиб боришади.

Умуман олганда барча соҳаларда бўлгани каби туризм соҳасида ҳам санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда ўз фаолиятини йўлга қўйиш билан аҳолининг мавжуд иш ўринлари қайта тикланаяпти. Уларнинг даромадлари ошиши билан эса турмуш даражаси яхшиланишига замин ҳозираланаяпти.

 

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan