Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёнига мувофиқ, истисно тариқасида, коронавирус пандемиясига қарши курашиш чора-тадбирларидан келиб чиқиб, 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага кириш имтиҳонлари 2020 йил 3-20 август кунлари ўтказилади.
❗️Эслатиб ўтамиз, жорий йилда магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.
❇️ Ҳужжатлар 2020 йил 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.