Тошкент вилояти Зангиота тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик марказида Covid-19 коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил олиш маркази ташкил этилди. Ушбу лаборатория Германиянинг реал вақт режимида ПЦР ўтказиш имкониятига эга бўлган “Rotor-Gene Q” аппарати билан жиҳозлаш учун Зангиота тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ўз ҳисобидан 550 миллион сўмга яқин маблағ сарфлади.
Кунига 140 та анализ олиш имкониятига эга бўлган ушбу лаборатория учун туман ахоли сонидан келиб чиқиб, тез кунларда Зангиота тумани ҳокимияти томонидан ҳам яна “Rotor-Gene Q” аппарати харид қилиш режалаштирилган.
Ушбу лабораторияда фаолият олиб бориш учун махсус врач лаборант ва врачлар малакаси оширилди. Ҳозирги кунда биринчи тахлил натижалари олиниб, халққа хизмат қилиб келмоқда.
Зангиота туманида илк бор ташкил этилган ушбу лабораторияга жорий йил 17 июль куни Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев бошчилигида бир гуруҳ гигиенист ва эпидемиологлар ташриф буюриб, лаборатория фаолияти, имкониятлари тўлиқ ўрганиб чиқилди.