Тошкент тиббиёт академияси ходимлари Тошкент вилояти Янгийўл туманида

Тошкент вилояти Янгийўл туманида Covid 19 билан оғриган беморларни ва аҳоли ўртасида ушбу касалликни олдини олишда қаратилган чора тадбирлардан бири бу CALL марказ ва провизор клиникаси ишга туширилишида ТТА умумий ва болалар хирургияси кафедрасига мудири ва улар томонида шакиллантирилган ишчи гурух ва туман хокимияти, соғлиқни сақлаш бошқармаси ўрни жуда катта бўлди. Кафедра мудири проф.Охунов А.О. ва кафедра ишчи гурухида фаолият олиб бораётган доцент Саттаров И.С. ва Атаков С.С. ушбу худудда ташкил қилинган CALL марказда беморларга касалликни олдини олишда қаратилган чора тадбирларда ўзларини иш фаолиятини олиб борди. Биринчи иш кунидан туман хокими Ялгашев У.У ва туман соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Юлдашева Н. ва ички ишлар бошлиғи билан биргаликда CALL марказ ва провизор клиникаси иш жараёнини тўғри йўлга қўйишдан ва иш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал қилишдан бошлашди.

 

Тошкент вилояти Янгийўл туманида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва аҳоли саломатлигини тиклаш борасида тезкорлик билан бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда. Бугун туман ҳокими У.У.Ялгашев бошчилигида 3 ойлик заҳирани жамлаш учун 948 миллион сўмлик дори-дармонга қилинган шартномага биноан дориларнинг бир қисми туман тиббиёт бирлашмасининг марказий дорихонасига келтирилди.  Шунингдек, 150 миллион сўмлик 100 дона кислород балони олиб келиш учун тадбиркорлар билан шартнома имзоланди. 75 миллион сўм маблағ ҳисобига тумандаги барча  тиббиёт  ходимлари учун махсус химоя кийимлари, қўлқоп ва ниқоблар келтирилди. 22.09.2020 йил холати бўйича туманда Covid 19 билан оғриган беморларнинг умумий сони 145 та. Хозирда провизор клиникасида 56 та бемор даво муолажаларини олмоқда. Уй шаройитида даволанаётган беморлар сони 84 та, тўлиқ тузалган беморлар 48 та.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan