Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида» фармон имзолади.
Фармон билан, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, хусусан, коронавирус пандемияси кенг тарқалишининг олдини олиш, санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишига ўзининг билим ва салоҳияти, профессионал маҳорати билан муносиб ҳисса қўшгани, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, муқаддас шифокорлик бурчини виждонан адо этишдаги жасорати ва фидойилиги учун 99 киши, хусусан Тошкент тиббиёт академиясининг бир гуруҳ ходимлари фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.
II даражали «Саломатлик» ордени билан
– Мамадиёров Абдибулло Мейлиевич – Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бош шифокорининг ўринбосари
– Шарипов Равшан Оллаёрович – Тошкент тиббиёт академиясининг анестезиология ва реаниматология кафедраси катта ўқитувчиси
«Соғлом турмуш» медали билан
– Каримбердиев Баҳриддин Исматиллаевич – Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникаси бош шифокорининг жарроҳлик ишлари бўйича ўринбосари
«Шуҳрат» медали билан
– Исроилов Жаҳонгирхон Жамшидхонович – Тошкент тиббиёт академияси халқаро факультети декани
– Сагдуллаев Абдулло Нарзуллаевич – Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникаси эпидемиолог шифокори
– Худойқулова Гулнора Каримовна – Тошкент тиббиёт академиясининг болалар юқумли касалликлари кафедраси доценти