Тошкент тиббиёт академиясининг Даволаш факультети 2-босқич талабаси Эгамов Ҳусен Эркинович «Мард ўғлон» Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги «Мард ўғлон» Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги ПҚ-4814-сонли  қарорига кўра фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт соҳаларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Тошкент тиббиёт академияси Даволаш факультети 2 босқич талабаси Эгамов Ҳусен Эркинович «Мард ўғлон» Давлат мукофоти билан тақдирланди. Шу муносабат билан, ТТА жамоаси ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган Эгамов Ҳусен Эркиновични ушбу эришган ютуғи билан қутлайди ҳамда унинг ўқиш ва келажакдаги ишларига омад тилайди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan