Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли Қарори 1-Иловаси 20-бандида … “Кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)да тўплаган натижалари Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан кам бўлмаган, асосий квоталар доирасида ва Давлат комиссияси томонидан белгиланган қўшимча ўринларга қабул қилинмай қолган ва ўқиш истагини билдирган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан 10 баробар ва ундан ортиқ оширилган тўлов-контракт миқдорида тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.” дейилган. Шунга кўра оширилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорини белгилаш Тошкент тиббиёт академияси ваколатига кирмайди.
2020-2021 ўқув йилида тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига 4 баллдан ошиқ етмаган ва максимал баллнинг 30 фоизи (56.7) дан юқори йиғган абитуриентлар учун табақалашган тўлов контракт миқдори стипендиясиз базавий тўлов-контрактга нисбатан қуйидагича белгиланган:
Даволаш иши – 17
Тиббий профилактика – 15
Халқ табобати – 15
Тиббий биология – 10
Олий ҳамширалик иши – 10
ТТА маркетинг бўлими