ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ РЕКТОРИНИНГ “ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

АЗИЗ ВА ҚАДРДОН ҲАМКАСБЛАР, ШИФОКОРЛАР – БАРЧАНГИЗГА “ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ” БАЙРАМИ МУБОРАК БУЛСИН!

 

Ҳаммамизга маълумки, 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда “Тиббиёт ходимлари куни” байрам сифатида кенг нишонланиб келмоқда. Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчиманки, шифокорлик касби – энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан бири ҳисобланади. Чунки, бизнинг маҳоратимиз, малакамиз, маъсулиятимиз инсонларнинг ҳаёти ва тақдирида ўрин эгаллайди.

Жамиятимизнинг барча соҳалари қаторида, мамлакатимизда тиббиётнинг ривожланиши, халқимизнинг сифатли тиббиёт хизматларидан фойдаланишлари, шифокорларнинг билимлари, кўникмалари, маҳоратларини оширишлари учун кенг имкониятлар яратиб келинмоқда. Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Биз барча соҳалардан ҳам тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор кўрсатдик. Чунки бош мақсадимиз – халқ саломатлигини сақлаш, соғлиғини янада мустаҳкамлаш” – деб таъкидлагани сўзларимизнинг исботидир.

Дунёда бўлгани каби мамлакатимиз ҳам Covid-19 пандемиясини бошидан ўтказмоқда. Бу синовли кунларда шифокорларимиз ўз маҳорат ва масъулиятларини намоён этиб, кўринмас ёв билан мардонавор кураш олиб бориб, буюк жасорат кўрсатиб келмоқдалар. Мухтарам Президентимиз таъкидлаганидек “Барча соҳалар қатори тиббиёт тизими олдида ҳам ғоят мураккаб вазифалар юзага келмоқда. Инсон саломатлиги учун ўзини масъул ва жавобгар деб ҳисоблайдиган ҳар бир тиббиёт ходими билим ва малакасини доимий ошириб бориши, янги технологиялар ва даволаш усулларини ҳар томонлама пухта эгаллаши энг ўткир масалага, ҳаётий заруратга айланмоқда.”

Шунинг учун бундай улкан вазифалар олдимизда турган экан, сиз азизларни, ўз касбига фидойи бўлган касб эгаларини – Тошкент тиббиёт академияси маъмурияти ва жамоаси номидан “Тиббиёт ходимлари куни”  байрами билан чин юракдан самимий қутлаймиз ва халқ саломатлиги йўлидаги ишларингиз ҳамиша бардавом бўлишини, тилаймиз! Албатта, барчангизга, соғлик саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт ва улкан марраларни забт этишингизга тилакдошмиз! Байрамингиз муборак бўлсин!

Шодманов Алишер Қаюмович

Тошкент тиббиёт академияси ректори

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan