2020 йил 10 ноябр куни Тошкент тиббиёт академияси Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси ходимлари томонидан ташкиллаштирилган “Коронавирус инфекцияси – COVID-19. Ташҳислаш, даволаш ва профилактика йўллари” номли Россиялик мутахассислар иштирокида халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Халқаро илмий-амалий семинар on-line тарзда ZOOM платформасида ўтказилди.
Халқаро илмий-амалий семинарни Тошкент тиббиёт академиясининг ректори Шадманов Алишер Каюмович кириш сўзи билан очиб берди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси даврида пандемияга қарши олиб борилган Давлат даражасидаги ислоҳотлар, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш бўйича амалга оширилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.
Шундан сўнг Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси доценти, т.ф.д. Худайкулова Гулнора Каримовна “Ўзбекистон: COVID-19 пандемиясига адекват жавоб” номли маъруза билан чиқди.
Халқаро илмий-амалий семинар давомида 2 нафар Россиялик мутахассислар ҳам ўз маърузалари билан иштирок этишди:
Лиознов Дмитрий Анатольевич – т.ф.д., профессор Россия Федерацияси А.А.Смородинцев номидаги грипп илмий-тадқиқот институти директори “Вакцинопрофилактика: ютуқлар ва истиқболлар” мавзусида маъруза қилди.
Руженцова Татьяна Александровна – т.ф.д., Роспотребнадзор Эпидемиология илмий тадқиқот институтининг клиник тадқиқотлар бўлими бошлиғи, Москва “Реавиз” тиббиёт университети Ички касалликлари кафедраси мудири “Коронавирус инфекцияси COVID-19. Ташхислаш имкониятлари ва даволашга ёндашув” мавзусида маъруза қилди.
Халқаро илмий-амалий семинарда Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари, хусусан Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси ходимлари, магистратура талабалари, Даволаш факультетининг 6 курс талабалари иштирок этишди.