ИЛМ БИЛАН МАЪРИФАТ, ФАН БИЛАН ФИДОИЙЛИК БИРЛАШМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йигилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси,

Тошкент Тиббиёт Академияси  илмий педогогик  жамоаси,  профессор ва ўқитувчилар зиммасига  ғоят масъулиятли, айни пайтда  шарафли вазифани юкламоқди.
“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”  Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ижросини таъминлаш мақсадида  куни кеча ТТАректори Алишер Шодмонов  бошчилигидаги  ишчи гуруҳи вакиллари Тошкент шаҳридаги  ОЛМАЗОР  ва Тошкент туманида  бўлдилар.

Олий таълим хусусияти ва кафедралар салоҳиятидан келиб чиқиб, профессор-ўқитувчилар томонидан  мактабларда фаолият юритаётган фан ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва сифат таркибини яхшилаш, мактабдаги ижтимоий муҳитни яхшилаш  бўйича   тизимли ишлар режаси тузилди.

ТТА си ректори Алишер Шодмонов   Олмазор  тумани халқ  таълими бўлими тасарруфидаги  мактаблар ўқитувчилари ва  ота-оналар кенгаши вакиллари билан суҳбати чоғида     белгилаб олинаётган  вазифалар  ижроси  бугунги кун талабидан келиб чиқаётганлигига  алоҳида  урғу  берди.

 

ТТА ректори, профессор  Алишер Шодмонов етакчилигидаги ишчи гуруҳи аъзоларидан иборат  профессор ўқитувчилар, кафедра  мудирлари туман мактаблардаги умумий вазият билан яқиндан танишдилар. Ҳар иккали  туманидаги мактаб директорлари билан учрашиб, мавжуд  салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан фикрларни эшитилди.

Мулоқотлар чоғида  ТТА си ректори мактаб муассасалари  моддий техника базасини  тубдан ўзгартириш, АРМ фонди, ошхона, иситиш тизимлари ва умумий фойдаланиш жойларидаги камчиликларни бартараф этишнинг дастлабки босқичи юзасидан махсус гуруҳга  аниқ топшириқларни  берди.

Мавжуд эпидемиологик, тиббий-санитария ва гигиеник ҳолатлар батафсил ўрганилиб, қилиниши керак бўлган ишлар  режаси тузилди.

ТТА Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат ишлари проректори, Т А Бобомуродов бизга  берган интервьюсида  Тошкент шаҳри Олмазор тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги ТТАга бириктирилган 7 та мактаблардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, келгусида   ҳамкорликни самарали ташкил этиш бириктирилган кафедраларнинг доимий диққат  марказида бўлишини  таъкидлади.

Белгилаб олинган режага асосан, ТТАга бириктирилган:

22 чи, 134чи , 219чи ,146чи  ва  224 чи мактабларда иситиш тизимидаги муаммоларни бартараф этиш учун биринчи навбатда  ҳожатхоналар  иссиқ сув билана таъминланиб, алоҳида иситиш қурилмалари  ўрнатилади.

Ўқувчи ёшларнинг китоб мутоааласи ва фундаментал адабиётларга бўлган эҳтиёжи юзасидан  АРМ фаолияти қайтадан самарали ташкил этилади.

Мактаб ўқувчиларининг ТТА АРМи даги мавжуд китоблар фондидан  доимий фойдаланиши, электрон адабиётлар билан алмашиниш ва ҳар-бир кафедра ходимларининг ўз иҳтиёрлари билан мактаб кутубхоналарига турли китоблар совға қилиши сингари ташаббусли ишлар  мунтазам йўлга  қўйилади.

Тиббиёт академиясига  бириктирилган умумтаълим мактабларида  ҳар бир йўналиш бўйича ўқувчи ёшларга  “ҳаёт сабоқлари”, “олимлар куни” ва “кафедралар соати” каби мавзуларда қизқарли семинар ва очиқ мулоқотлар ўтказиш амалиётларини жорий қилиш юзасидан  режалар  тузилди.

 

 

 

Унга  кўра эндиликда  мактабларда суст ўзлаштирувчи ўқувчилар билан мунтазам иш олиб борилади.  Олимлар ва  иқтидорли талабаларнинг  ўқувчи ёшлар билан  учрашувлари ташкил қилинади. Билимли, ўқиб ўрганиш, фан ва техника йўналишида  янгиликлар яратишга  қизиққан ёшларни саралаб олиш  имконини берувчи бу каби очиқ  маърифат майдони яқин келажакла ёшларимиз орасидан  янгидан янги илмпарвар  иқтидорлар етишиб чиқишига  туртки бўлади.

Шунингдек:

-Педогоглар ва битирувчи синф  ўқувчилари  билимини логистика  қилиш

-Профессор ўқитувчилар томонидан Фан ўқитувчиларининг малакасини ошириш

– мактаб битирувчиларининг олий таълимга  қамровини кенгайтиришга  кўмаклашишиш

-ўқувчилар қизиқишини инобатга олиб, мактаб қошида  тест синовларига  тайёрлаш курсларини ташкил этиш

-илмий ходим ва докторантларни жалб этиб, иқтидорли ўқувчилар билан  мунтазам ишлаш

ТТА  проқессор ўқитувчилари барча фанлар  бўйича On-line репититорлик  курслари,  дарсдан ташқари фан тўгаракларини ташкил этиш.  Иқтидорли  ўқувчилар ўртасида  ОТМ ОЛИМПИАДАСИ ўтказиб, Энг яхши натижа кўрсатганларга  ОТМ СТИПЕНДИси ни жорий қилиш. Педагогика йўналишидаги битирувчи курс  талабаларининг амалиётини, мактабда ташкил этиш. Мактабда асосий устувор йўналиш сифатида белгиланган таянч фан бўйича кафедра филиали ва  лабораторияни ташкил этиш.

Ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида, мактабда “касблар куни” ўтказилиб,  мувваффақиятга эришган инсонлар билан

учрашувлар ҳам  ташкил этиб борилади.

5 та муҳим ташаббус доирасида  мактабларга  кўмак бериш,

мактабдаги ижтимоий муҳит ва ўзаро муносабатларни ўрганиб, мавжуд муаммолар бўйича ота-оналар билан суҳбатлар ўтказиш ва аниқланган муаммоларнинг ечимларини топиш бўйича маҳаллий ҳокимлик ва депутатлар кенгаши  ўртасида  ҳамкорлик ишлари йўлга  қўйилади.

Профессор-ўқитувчилар томонидан  мактабда фаолият юритаётган фан ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва сифат таркибини яхшилашга кўмаклашилади.

Шундай  қилиб, Олмазор  ва Тошкент тумани мактабларидаги мавжуд шароиларни  ўрганиш  таълим муассасалари дирекорлари  ва ўқитувчилар билан  мулоқотда мамлакатимиз раҳбари бошлаб берган  бунёдкор ғоя юртимизнинг  бир мақсадли инсонларини фарзандларимиз келажаги ҳақида  енг шимариб меҳнат қилишга  чорлаётганлиги айтилди.

Қолаврса, илму фан  тараққиёти йўлида  таълим ва тарбияга  нисбатан бундай  янгича ёндашув  ва дунёқараш  бутун жамоатчиликни хусусан ота-оналар ва мактаб ўқитувчиларини бир мақсад атрофида  маънан яқинлаштираётганлиги  алоҳида  таъкидланди.

Демак, илм билан  маърифат, фан билан фидоийлик  бирлашяпти. Кучларимиз мустаҳкамланиб, келажакка тиккан умидларимиз теранлашяпти. Янгича дунёқараш ва эзгу ният билан бошланган режаларнинг  амалга  ошиши ва ижобий   самара  беришида ТТА си педогогик жамоасининг ўрни ва таъсири катта  бўлади деган умиддамиз.

ГУЛЧЕҲРА  МИРЗАЕВА,                           ТТА  матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan