Ҳурматли стажёр-тадқиқотчиликка талабгорлар! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 696-сон қарори билан стажёр-тадқиқотчилик институти ташкил этилди. Инновацион ривожланиш вазирлиги 2020 йил 26 ноябрдаги 37-сонли баёни билан тизимида ОТМ ёки илмий ташкилотлари мавжуд вазирлик ва идоралари билан келишилган ҳолда 2021 йил учун стажёр-тадқиқотчиликка қабул квотаси тақсимланди. Шу муносабат билан стажёр-тадқиқотчиликка 2020 йилнинг 6 декабргача phd.mininnovation.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.