Одамларнинг атроф-муҳитга муносабати, экология борасида қайғуриши муҳим аҳамиятга эга

TMA Korea University

Тошкент тиббиёт академияси билан Корея университети тиббиёт коллежи мутахассислари иштирокидаги онлайн халқаро конференция бўлиб ўтди.

Унда “CОVID-19 пандемияси шароитида экология масалаларини муҳокамалар  марказига қўйиб, фикр-мулоҳазалар алмашиш айниқса бу борадаги синалган тажрибаларни ўртоқлашишнинг аҳамиятига алоҳида урғу берилди.

Ушбу конференция ТТАнинг атроф-муҳит гигиенаси кафедраси билан Корё университети тиббиёт коллежининг Профилактик тиббиёт факультети билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган еттинчи конференцияси бўлиб ҳозирги куннинг долзарб муаммосига бағишланган.

ТТА ректори профессор А.Шодмонов кириш сўзида профилактик тиббиётни ислоҳ қилиш, республикамизда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида олиб бораётган ишлар, экологик омилларнинг сўнгги ўн йил ичида аҳоли саломатлигига қай даражада салбий таъсир этаётганлиги борасидаги муҳим маълумотларни келтириб ўтди.

Корё университети тиббиёт коллежи жамоат саломатлиги мактаби директори, профилактик тиббиёт факультети профессори Choi Jае Wоок ўз сўзида ТТА ва Корё университети ҳамкорликда катта ютуқларга эришгани ва ушбу ҳамкорликни самарали давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди.

Биосферанинг фавқулодда ифлосланиши турли экологик касалликларни юзага чиқаради.

2016 йилда Тошкент тиббиёт академияси ва Корё университети ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида таълимни такомиллаштириш бўйича меморандум имзоланганда, замонавий экология негизида антропоген таъсир кўрсатишни ўргатадиган табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасидаги билим ва тажрибалар алмашинишига келишиб олинган эди.

2018 йилга келиб, «ТМA-КУ ҳамкорлигида илмий-тадқиқот маркази» ташкил этилди.

Халқаро онлайн конференцияда таъкидланганидек, афсуски, ҳозирда CОVID-19 учун ҳеч қандай самарали махсус даволаш усуллари мавжуд эмас. Шундай бўлса-да, CОVID-19нинг эпидемиологияси, этиологияси, патогенези, клиникаси, даволаш ва профилактикасини ўзига хос хусусиятлари ўрганиш бўйича кўплаб тадқиқотлар олиб борилмоқда. Энг ачинарлиси, CОVID-19дан даволаниб чиққан беморларнинг такрорий инфекциядан ҳимояланганлиги ҳақида ҳеч қандай далиллар йўқ.

SARS-Cоv-2 инфекциясининг частотасини баҳолаш ва узоқ вақт давомида CОVID-2ни ривожлантириш (камида бир йил) билан солиштирганда, SARS-Cоv-19га қарши антикорларни кузатиш мумкин.

Бундай вазиятда одамларнинг атроф-муҳитга нисбатан онгли муносабати, экология борасидаги зарурий билимларни ўзлаштириб, ўзи ва атрофидагилар соғлиги тўғрисида қайғуриши ва табиатга маданиятли муносабати муҳим аҳамиятга эга.

 

 

Гулчеҳра МИРЗАЕВА,

Тошкент Тиббиёт академияси матбуот котиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan