АЁЛЛАР РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШЛАШ ЙЎЛИДА, ЯНА БИР ИСТИҚБОЛЛИ ҚАДАМ ТАШЛАНДИ

Нажмутдинова Дилбар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947 сонли фармони, 2019 йил 6 майдаги «Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-№4310 сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш Тошкент тиббиёт академияси профессор – ўқитувчилари илмий–амалий фаолиятининг асосий мезонига айланган.

Бу борада академиянинг акушерлик ва гинекология кафедраси илмий жамоаси қатор лойиҳалар устида изланишлар олиб бориб, ижобий натижаларга эришмоқдалар. Бу эса,  она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишдек, соҳасининг долзарб мавзуларини қамраб олган бир неча  диссертация илмий ишларининг муваффақиятли ёқланишига сабаб бўляпти. Куни кеча 2-сон Акушерлик ва гинекология кафедраси доценти, DSc докторанти Дилрабо Қаюмованинг “ПЕРИМЕНОПАУЗА ДАВРИДАГИ АЁЛЛАРДА ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ” мавзусидаги диссертация иши ҳимоядан чиқди.

Шунингдек, кафедра ассистенти Гулчеҳра Чориеванинг изчил олиб борган илмий изланишлари, ўзининг ижобий самарасини берди. Ёш олиманинг илмий кенгаш эътиборига ҳавола этган:

«АВО-ИММУНИЗАЦИЯДА ОНА-ЙЎЛДОШ-ҲОМИЛА ТИЗИМИДА ЭНДОГЕН ИНТОКСИКАЦИЯНИНГ РОЛИ ВА УНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ» мавзусидаги илмий қарашлари ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ ҳузуридаги Илмий Кенгаш томонидан муносиб баҳоланиб,  бир овоздан илмий ишнинг ёқланганлиги маълум қилинди. Ҳар иккала илмий ишнинг муваффақиятли ёқланганлиги, жамоадаги илмий ходимлар хурсандчилигига сабаб бўлди. Таъкидлаш жоизки, тиббиёт йўналишида аёллар репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашлаш йўлида, яна бир истиқболли қадам ташланди.

Тошкент тиббиёт академияси
Матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan