2020 йил 23 декабрь куни Тошкент тиббиёт академияси “Педагогика ва психология” кафедраси ва Тошкент вилояти Тошкент туманидаги 15-умумтаълим мактаби ўртасидаги ҳамкорлик ишлари режа жадвалига мувофиқ битирувчи синф ўқувчилари ва уларнинг мураббийлари иштирокида “Касб қандай танланади?” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда “Педагогика ва психология” кафедраси ўқитувчилари Н.А.Асқарова, Ш.А.Раупова, М.О.Комиловалар томонидан ҳар қандай жамиятнинг равнақи, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий барқарорлиги унинг фуқароларининг ақлий ва ахлоқий салоҳиятини юксак даражада ривожланганлигига боғлиқлиги, жамиятимизнинг маънавий янгиланишида, шахснинг касбий камолоти масаласи ҳақида, касб танлаш – касб талабларидан келиб чиқиб, бир қанча вариантлар орасидан шахсий хусусиятлари ва ҳислатлари устуворлигига кўра муносиброғини танлаш тўғрисида ўқувчиларга қизиқарли маълумотлар берилди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига касбий мотивация, касбий қизиқишлар, касб танлаш, тўғри танланган касбнинг инсон ҳаётидаги ўрни, Олий таълим тизимидаги ислоҳатлар, Тошкент тиббиёт академияси фаолияти ҳақида, шифокорлик касбининг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида тўлиқ тушунчалар берилди. Тадбир сўнгида ўқувчиларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берилди ва мактаб кутубхонасига кафедра жамоаси томонидан сотиб олинган турли йўналишлардаги китоблар жамланмаси совға қилинди.
ТТА тиббий педагогика факультети “Педагогика ва психология” кафедраси
Translate: Eng