“Бугунги мураккаб шароитда, юртимизда бошланган кенг қамровли ислоҳотлар, янги Ўзбекистонни барпо этиш сари ташлаётган дадил қадамларимизнинг бардавом бўлишини таъминлаш энг асосий вазифамиз бўлиши шарт.”
Муҳтарим Президентимиз Мурожаатномада ўртага қўйилган устувор вазифалар бўйича парламентимиз, сиёсий партиялар, нодавлат ташкилотлар, кўпни кўрган донишманд нуронийларимиз, ташаббускор ёшларимиз – кенг жамоатчилик ка катта ишонч билдириб:
“Янги йилда янада катта сафарбарлик руҳида ишлашимизга тўғри келади” деган сўзлари 1 асрлик катта тарихий тажрибага эга Тошкент Тиббиёт Академиямизнинг бундан кейинги илмий-педогогик фаолиятида янги, истиқболли режаларнинг белгилаб олинишига туртки бўлмоқда.
Мурожаатномани эшитган ҳар бир юртдошимиз бугун оқилона сиёсат билан олиб борилаётган истиқболли ислоҳотларнинг қайноқ жараёнида эканлигидан фахрлангани шубҳасиз. Бироқ, мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, биз бажарилган ишларимиз билан ғурурланиб, эртанги масъуллиятли вазифалар олдидаги хушёрликни йўқотмаслигимиз керак. Тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва меҳр-оқибат муҳити ҳукм сураётган жамиятимизнинг кейинги тақдирига бефарқ бўлмаслик учун, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган ягона мақсад атрофида бирлашиб, масъулият ва жавобгарликни чуқур ҳис этмоғимиз лозим.
Мурожаатномада жамиятимизнинг барча соҳалари қатори фан ва таълим, ёшлар сиёсати, айниқса тиббиёт йўналишидаги янгича қараш ва инновацион лойиҳаларга катта умид билдирилди. Рақамли тиббиётнинг кенг қамровли имкониятларини амалиётга жорий этиб боришда илм ва тафаккур билан иш тутиш лозимлиги айтилди. Янги йилдан физика ва чет тиллари йўналишини замон талаблари даражасига кўтариб, ҳар бир соҳада бу икки йўналиш доирасида катта ўзгаришлар қилиш борасида аниқ таклифлар берилди. Аҳолига малака тиббий хизмат кўрсатиш, аввало ёшларга замонавий билим бериб, келажак тиббиёти йўлида мустаҳкам интелектуал пойдевор яратишдан бошланади.
Ўтиб бораётган 2020 йилда мамлакатимиз қонунчилигида тиббиёт соҳасига оид қабул қилинган бир қатор тарихий қарор ва қарор ости хужжатларини харакатга келтириб, одамлар ҳаёти ва тақдирида акс эттириш учун барча куч ва салоҳиятимизни ишга солишимиз зарурлиги айтилди..
Президентимиз таъкидлаганидек, демократик ислоҳотлар йўлидаги мақсадларимизга олиб борадиган йўл осон эмас, аксинча қийин ва мураккаб. Бироқ, азалдан ҳамжиҳатлик билан асрий орзуларини рўёбга чиқариб келаётган қудратли халқимиз бошлаб қўйган ишини чала ташлаб, ҳеч қачон ортга қайтмаслигини ўтиб бораётган синовлар кунлардаи жасорати мисолида яна бир бор исботлаб берди.
Шаксиз, келаётган янги йилда ҳам олдинга, фақат олдинга қараб интиламиз. Чунки бугунги халқимиз кечаги халқ эмас. Бугунги Ўзбекистон ҳам кечаги Ўзбекистон эмас. Агар таъбир жоиз бўлса, бугунги тиббиёт, кечаги тиббиёт, бугунги врач эса кечаги шифокор эмас.
Аҳолига, шу жумладан, болалар ва аёлларга кўрсатилаётган тиббий хизмат даражасини бугунги замон талабига олиб чиқишга шифокорлар, клиник ординатура ва магистратура битирувчиларини тайёрлаш сифатини ошириш орқали эришиш мумкин.
2021 йилдан клиник ординатура ва магистратура дастурлари янги форматга ўтади. Докторлик ҳимояси иши Олий таълим муассасалари иҳтиёрига ўтказилиб, бу борада жаҳон тажрибаси қулайликлари яратилади. Мурожаатномада олий таълим тизимига илғор халқаро тажрибани чуқурроқ олиб кириш вазифаси топширилди.
2021 йилдан Тошкент тиббиёт академиясида, ташхислов ва даволаш ишларининг самарали усулларини жорий этиш мақсадида Корея, Ҳиндистон, Франция, Россия ва бошқа мамлакатларнинг етакчи профессор ўқитувчилари, клиник ординаторлари ва шифокорларининг маҳорат дарслари, маърузаларини амалиётга жорий этиш янада такомиллаштирилади. Ёш мутахассислар, бакалавр ва магистрларнинг Корея, Румыния, Австрия, Чехия, Италия, Германия каби давлатларининг етакчи клиникаларида малака ошириш имкониятларини кенгаяди. Ўқув жараёнига инновацион усулларни жалб этишнии давом эттирган ҳолда, Корея Республикаси Корё университети билан хамкорликда яна янги тадқиқот лабораториялари, Корея соғлиқни сақлаш саъноатини ривожлантириш институти (KHIDI) билан ҳамкорликда Халқ табобати марказларининг янги бўлимлари, И.М.Сеченов номли биринчи Москва давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда Олий таълим муассасалараро марказларининг қўшимча йўналишлар очилади.
Шифокорларнинг янги авлодини шакллантириш мақсадида физика ва чет тилларини ўқитишни чуқурлаштириш мақсадида ТТА қошида Сеченов университети билан ҳамкорликда яратиладиган махсус “Тиббиёт келажаги” дастур асосидаги лойиҳалар замонавий талаблар босқичига олиб чиқилади.
Қозон давлат тиббиёт университети билан «Даволаш иши» йўналишида қўшма таълим дастури айниқса, хорижий профессор педагогларнинг академия ўқув жараёнига янада кўпроқ жалб этиш чораларини кўриб, бу борадаги хорижий ҳамкорлик кучайтирилади.
Тошкент тиббиёт академияси Университетга айлантирилиб, янги йўналишлар бўйича етук мутахасислар тайёрланади. Педиатрия, фармацефтика, стомотология, врачлар малакасини ошириш ва магистратура йўналиши, шунингдек, докторлик ҳимояси бўйича мустақил илмий кенгашлар фаолияти йўлга қўйилади.
Бу мақсадларга бир ёқадан бош чиқариб, бир-бирини қўллаб-қувватлаган халқ виждон амри, ватанга садоқатини намоён этган ҳалол меҳнати эвазига эришиши мумкин. Ҳаётимизнинг турли соҳаларидаги муаммо ва камчиликлар, йўлимизда катта ғов бўлиб турган тўсиқларни бартараф этиш учун бирлашиб, кенгашиб, муаммоларнинг катта кичигигига қараб эмас, муҳимлик даражасини инобатга олиб астойдил ҳаракат қилаётган шундай шижоткор халқ сафида бўлмоқ ҳар юртдошимиз сингари Тошкент тиббиёт академияси жамоаси учун ҳам катта шарафдир.
Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати