Нодирбек Боймирзаев Тошкент Тиббиёт Академияси тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультетининг 201 гуруҳ талабаси. Шунингдек, у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг соғлиқни сақлаш, экология ва ижтимоий масалалар бўйича қўмита раиси ўринбосари ҳамдир. Факультетнинг 60 нафардан ортиқ талабалари иштирок этган тадбирда Нодирбек Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси юзасидан ўз фикрларини баён этди.
Мамлакатимизда 2020 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари тўғрисидаги кенг кўламли ислоҳотлар моҳияти ва аҳамияти тўғрисида утозлари ва тенгдош талаба дўстлари билан қизғин музокаралар олиб борди.
Тадбир жараёнида янги Ўзбекистоннинг янгича дунёқараш билан бойиб бораётган қизғин ислоҳотлари, кундалик ҳаётимизга сингиб бораётган ўзгаришлар, аҳоли саломатлиги, ёшлар ташаббусида ўз аксини топаётган ижтимоий фаоллик, илмга чанқоқ ёшларимизнинг эртанги кунга ишончи гапирилди.
Факутьтет декани Феруза Саломова 2021 йил – Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили сифатида Тошкент тиббиёт академияси илмий жамоаси учун янги инновацияларга асосланган лойиҳалар учун қулай фурсат эканлигини таъкидлади.