«АЁЛ САЛОМАТЛИГИ – МИЛЛАТ САЛОМАТЛИГИ» ХАЛҚАРО ИЛМИЙ – АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИДА КАФЕДРАМИЗ ХОДИМЛАРИНИНГ ФАОЛ ИШТИРОКИ…

Куни кеча 2 – сон Акушерлик ва гинекология кафедрамиз ходимлари кўҳна Самарқанд шаҳрида ўтказилган ЎзРФА академиги, ЎзР хизмат кўрастган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, профессор Зокиров Ислом Захидовичнинг 95 йиллигига бағишланган «АЁЛ САЛОМАТЛИГИ – МИЛЛАТ САЛОМАТЛИГИ» халқаро илмий – амалий конференциясида фаол иштирок этдилар.

Республика акушерлик мактабига катта ҳисса қўшган академик Зокиров Ислом Захидович ютуқлари ва зафарлари, бой илмий мероси ва ҳиссаси аёллар саломатлигини яхшилашга бениҳоя таъсири бор, албатта.

Ушбу халқаро илмий – амалий конференцияда кафедрамиз ходимлари 5 та секцияларда ўз илмий маърузалари билан online ва offline тарзда иштирок этиб, илмий ишлари натижаларини илмий мақолаларида конференция тўпламида ифодалаб беришди. Конференция Халқаро масштабда ўтказилиб, АҚШ (Нью-Йорк), БАА (Дубай), Россия Федерацияси (Москва, Астархань, Кемерово ), Украина, МДҲ (Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон) ва бошқа қатор мамлакатлар иштирокчилари ва маърузачилари томонидан тиббиётнинг янги қирраларини намойиш этишди. Ҳусусан, кафедрамиз ходимлари илмий фаолияти натижалари ва инновацион ёндашувлари, янги персонифицирланган даволаш ва реабилитация усуллари кенг оммага ёритиб берилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan