ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА…

 

                                                             

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларида ҳар бир ОТМ жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиши, ўқув-педагогик фаолиятга, мастер-класслар ўтказишга, малака ошириш курсларига хорижий ҳамкор таълим муассасаларидан юқори малакали ўқитувчилар ва олимларни фаол жалб қилиш, уларнинг базасида тизимли асосда республикамиз олий таълим муассасалари магистрант, ёш ўқитувчи ва илмий ходимларининг стажировка ўташларини, профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш; олий таълимни янада такомиллаштириш ҳамда педагог кадрларнинг касб маҳорати сифати ва савиясини узлуксиз юксалтириш, хорижда педагог ва илмий ходимларнинг малакасини ошириш ва стажировкасини ўтказиш, ОТМ битирувчиларини PhD ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш, олий таълим муассасалари ва қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни кенг жалб қилиш  ва б. вазифалари белгилаб қўйилган.

Тошкент тиббиёт академиясининг Жанубий Кореянинг дунё бўйича биринчи 100 талигигаа кирган ОТМлардан бири бўлган Корея Университети билан 2016 имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандуми асосида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, Корё Университети профессорлари ТТА ўқув жараёнига мунтазам жалб этиб келинмоқда, ТТА – КУ ҳамкорлигида илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди, 5А510302-“Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” магистратура йўналишида мутахассислар тайёрланмоқда, ҳаммуаллифликда ўқув адабиётлари яратилди, PhD илмий даражасини олиш учун 2 нафар ёш олимларимиз Корё Университети докторантурасида таълим олишмоқда, халқаро конференциялар ташкиллаштирилмоқда.

Айтиш жоизки, Жанубий Кореянинг Корея Университети томонидан  сўнгги 5 йил мобайнида профессор-ўқитувчиларни малакасини ошириш бўйича қатор курслар ташкил этилиб бунда академиянинг бир гурух профессор-ўқитувчиларни Корея Университетида қисқа ва узоқ муддатли малака ошириш  курсларида ўқишди ва стажировка ўташди. Ҳозирги кундаги эпидемиологик вазият масофавий курсларни ташкил этишни тақазо этади. Шу муносабат билан 2021 йилнинг январь-февраль ойларида ТТАнинг гигиеник кафедралари профессор-ўқитувчилари учун масофавий малака ошириш курслари ташкиллаштирилди

.

Ташкиллаштиришган масофавий малака ошириш курси “Экологик хавфни баҳолаш ва саноат вентиляцияси” мавзусида олиб борилмоқда. Маълумки, экологик муаммолар – бу чегара билмас муаммолардир. Қисқача экологик муаммолар тўғрисида……..

“Инсоният тараққиёти, урбанизация жараёнининг тезлашиши, глобаллашувнинг жадаллашуви Она сайёрамиз хавфсизлигига раҳна солиб, бир қатор масалалар билан биргаликда экологик муаммоларни ҳам келтириб чиқарди. Атроф-муҳитга жиддий зарар етказаётган  экологик хавф, ўрни келганда, ҳаттоки ядро талофати ва терроризмдан ҳам даҳшатлироқ бўлиб, Ер юзидаги барча халқларни тобора бу ҳақда чуқурроқ ўйлашга мажбур этмоқда. Бутунжаҳон ёввойи табиат (WWF), Global Footprint Network жамғармалари ва Лондоннинг зоологик жамияти мутахассислари ҳамкорликда ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, 1970  йилдан буён Ердаги ёввойи ҳайвон ва қушларнинг сони 3,43 минг турга, тирик сайёранинг индекси эса  52% га камайган, яъни ҳавода ва қуруқликда яшайдиган жониворлар тури 76% га, ер устида яшайдиганлар ва сувда истиқомат қиладиганлар сони 39% га қисқарган. Ҳар йили инсон фаолияти оқибатида 11 млн. гектар тропик ўрмонлар кесилиб, нобуд бўлади. Бу  ўрмонларни  тиклаш борасидаги ишлардан 10 баробар кўпдир. Ҳар куни атмосферага  60 миллион тоннага яқин карбонат ангидрид чиқарилиб, бу ҳавонинг исишига, ўз навбатида эса Дунё океанидаги сув сатҳининг кўтарилишига олиб келмоқда. Карбонат ангидриднинг ҳаво таркибида ошиши, чиқинди газларнинг меъёридан ортиқ ҳавога чиқариб ташланиши оқибатида иссиқхона эффекти ҳосил бўлиб, бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган жиддий экологик муаммо –глобал иқлим ўзгариши юзага келди. Афсуски, бошқа экологик муаммолардан фарқли ўлароқ глобал иқлим ўзгариши Ер юзи аҳолисини кам ташвишга солаяпти. Бу асосан  у ҳақида етарлича маълумот ва билим йўқлиги ҳамда хавфли жараённинг секинлик билан амалга ошаётганли билан боғлиқ.

Дунёда пайдо бўладиган касалликларнинг – 24%, юз бераётган ўлимларнинг эса – 23% атроф муҳитдаги олди олиниши мумкин бўлган омилларнинг зарарли таъсири сабаб бўлаётгани, ҳамда ушбу нохуш ташқи муҳит омилларини аниқлаш ва уларнинг инсон организмига салбий таъсирини камайтиришга қаратилган профилактик ва соғломлаштирувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади”. 

Шу нуқтаи назардан Тошкент тиббиёт академияси ва Корея Университети  ҳамкорлигида ташкиллаштирилган Онлайн маърузалар давомида ҳозирги куннинг долзарб муаммолари, атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари ва унинг ечимлари маълумотлар берилмоқда. Ташкил этилган малака ошириш курслари ҳамда маҳорат дарсларидан олинган билим ва кўникмалар Гигиена фанини ўқитишда ҳамкор ҳорижий ОТМларнинг тажрибасини амалда қўллашга имкон беради.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan