Тошкент тиббиёт академияси талабаси XVI – халқаро илмий- тадқиқотлар конкурсида “Йил талабаси-2020” номинациясини қўлга киритди

Шамсиев Шахзод Даволаш факултети талабаси XVI – халқаро илмий- тадқиқотлар конкурсида “Йил талабаси-2020” номинациясини қўлга киритди.

Пестицидлар – заҳарли кимёвий моддалар — ўсимлик зараркунандалари ва касалликлари, бегона ўтлар, шунингдек, ёғоч, пахта толаси маҳсулотлари, жун, тери зараркунандалари, уй ҳайвонларининг хавфли касалликлари қўзғатувчиларига қарши курашишда фойдаланиладиган кимёвий моддалар.Пестицидларнинг одам, ҳайвон, ўсимлик, сув ва умуман атроф муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш учун уларни қўллашда фақатгина зараркунандага эмас, балки биоценозга ҳам таъсирини, яъни, оқибатини олдиндан ҳисобга олинади.

Шаҳзод пестицидларнинг аёллар ва эркакларнинг репродуктив органларига таъсирини каламушларда тадқиқот ўтказди. Ушбу тажрибани 1 йил давомида каламушларга Фипронил пестицидни парентрал бериш орқали она каламушларнинг репродуктив тизимининг гормонал функциясини ва ҳусусан, тухумдонлар циклини бузишилиши мумкин бўлган турли хил усуллар таъсир қилишини исботлаб берди.

Тадқиқотда Пестицидлар билан зарарланган каламушлар  туғилиш кўрсаткичини пасайиши, ҳомиладорлик муддатининг узайиши, ўлик туғилиш каби ҳолатларни кузатилганлиги ҳақида маъруза қилди.

Шундай қилиб, ғолибимиз, пеститсид  Фипронил билан олиб борилаётган ишларга яқин бўлган аёлларнинг интоксикациясини олдини олиш учун аёлларнинг репродуктив функциясининг бузилишларини олдини олиш учун махсус ҳимоя воситаларидан фойдаланиш кераклигини исботлади.

 

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan