«Акушерликда, қон кетиш ҳолатларидаги кетган қон ҳажмини визуал баҳолаш ва биринчи ёрдам кўрсатиш» мавзусида маҳорат дарси ўтказилди
2 – сон акушерлик ва гинекология кафедраси ходимлари томонидан педагогик фаолияти давомида талабаларга машғулотлар интерактив усулларни кенг қўллаган ҳолда ўтказилади. Шу жумладан бугун кафедрамизда «Акушерликда қон кетишида кетган қон ҳажмини визуал баҳолаш ва биринчи ёрдам кўрсатиш» мавзусида маҳорат дарси ўтказилди.
6 курс даволаш факультети ва ҳарбий факультет талабалари иштирокида акушерликда қон кетишни визуал баҳолаш ўтказилди ва натижалар талабаларга тақдим этилди.
2 – босқичда талабалар учун симуляцион ўйин саҳналаштирилиб, акушерлик қон кетишда умумий амалиёт шифокори бирламчи звено шароитида қандай ёрдам кўрсатилиши талабалар томонидан намойиш этилди.
Mаҳорат дарси давомида интерактив таҳлиллар асосида “Briefing (талабаларга инструктаж асосида тушунтириш) ва debriefing (талабалар томонидан бажарилган ёрдамни таҳлили)” усулларидан фойдаланди.
Mаҳорат дарси талабаларда яхши таасурот қолдириб, амалий кўникмаларни чуқурроқ ўзлаштиришда, бирламчи звено шароитида тезкор ҳолатларда беморларни бирламчи баҳолаш ва ёрдам кўрасатишда амалий фойда берди.