Ҳар йили 4 февраль – Бутунжаҳон саратон касаллигига қарши кураш кунида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва халқаро саратон касаллигини ўрганиш бўйича агентлиги саратон касаллигининг ғам-ташфишларини енгиллаштириш мақсадида маълумотномалар тарқатишда халқаро саратон касаллигига қарши иттифоқига катта ёрдам берадилар. Саратон – бу 100га яқин касалликларнинг умумий белгиси.Бу касаллик тананинг хоҳлаган қисмини яралаши мумкин. Саратоннинг энг асосий белгиси тезда аномаль хужайраларнинг пайдо бўлиши ва тананинг бошқа аъзоларига тарқалиб кетиши(бу жараён метастаз дейилади).Агар одамлар машҳур канцероген – тамаки тутунидан алоқада бўлишдан ўзларини олиб юрсалар, саратон касаллигининг 40% олдини олиш мумкин. Саратон – дунё бўйича ўлимнинг асосий сабабчиси ҳисобланади.2012 йилда саратондан 8,2 миллион киши вафот этган. Ҳар йили кўп ҳолларда ўпка,ошқозон,жигар, йўғон ичак ва кўкрак бези саратонидан вафот этмоқдалар. Эркаклар ва аёллар ўртасидаги саратон касаллигининг энг кўп учрайдиган турлари бир биридан фарқ қилади. 30% га яқин саратон касаллигидан ўлим ҳодисаларини асосий 5 та хавфли омиллар келтириб чиқаради.Улар овқатланиш, оғир тана вазни, мева ва савзавот маҳсулотларини кам истеъмол қилиниши, жисмоний ҳаракатнинг йўқлиги, тамаки ва алкоголь исътемол қилиниши билан боғлиқ. Тамака истеъмол қилиш саратон касаллигининг 22% ўлим хавфига ва ўпка саратонидан 71% ўлиш хавфига олиб келади. Саратондан ўлиш хавфи ошиб боради ва 2030 йилда 13,1 миллион саратондан ўлим ҳодисаси юз беради.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти шу муносабат билан Ер шари саратон тўлқини билан тўқнашаётганидан бонг урмоқда. Унга кўра, келаси 10-20 йил ичида дунё саратон касаллиги тўлқини остида қолади. Дунёда семизлик ошиб бораётгани, спиртли ичимлик кўп ичиш ва сигарета чекиш туфайли кўпроқ одамлар саратонга чалинмоқдалар. Ташкилот агар зудлик билан чоралар кўриб, одамлар турмуш тарзини ўзгартирмаса, кўплаб давлатлар саратонни даволашга ожиз қолишини айтмоқда. Ўтган йил тахминан 14 миллион кишига саратон ташхиси қўйилган бўлса, халқаро ташкилотнинг башорат қилишича, 2025 йилда бориб бу 19 миллион, 2030 йилда 22 миллион, 2035 йилга бориб эса 24 миллионга етиши мумкин. Бундан ташқари ривожланаётган дунёда яна қўшимча омиллар саратонни келтириб чиқариш хавфи мавжуд. Мутахассислар, шу билан бирга, спиртли ичимликлар ва шакар истеъмолини қисқартириб, касалларнинг сонини ярмига қисқартириш имконлари бор дейишмоқда.Ташкилотга кўра, саратонни келтириб чиқарадиган асосий сабаблар ҳам чекиш, ичиш, семизлик, вируслар, радиация, қуёш нури, ҳавонинг ифлосланиши ва бошқа алоҳида омиллардир.
Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилотининг саратонни ўрганиш маркази директори доктор Крис Уайлдга кўра, саратоннинг ортиши асосан ривожланаётган давлатлар зиммасига тўғри келмоқда. «Саратон касалликларини даволаш нархлари дунёда баланд, лекин касаллик аҳолининг қариши ва сонининг ошиб боришидан ҳам келиб чиқмоқда. Саратонни даволаш нархлари ҳатто иқтисоди баланд давлатларда ҳам назоратдан чиққан. Саратонни олдини олиш оғир аҳволда», дейди у.
Кўп мамлакатларда кўкрак саратони касалликнинг энг кўп тарқалган тури бўлиб, Африканинг катта қисмида бачадон раки ошиб бормоқда.Аёлларда кеч турмушга чиқиш, кам бола туғиш ва кўкрак сути бериб боқмаслик ҳам касалликни пайдо қилувчи сабаблардан бири экани айтилади.
Шунингдек охирги пайтда кенг урфга кирган қуёшда тобланиш ҳам саратоннинг бир қанча турларини келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланган.
Халқаро ташкилот ҳисоботига қараганда, дунёда тарқалган ракнинг бир қанча турларини соғлом овқатланиш, соғлом парҳез ва жисмоний фаоллик билан бартараф этиш мумкин.Бироқ одамлар тўғри овқатланишнинг қандай аҳамияти борлигини билмасликлари хавотирлидир. Британиялик доктор Жин Кингнинг айтишича, одамлар соғлом турмуш тарзини танлаб, саратоннинг ривожланишини қисқартиришлари мумкин, лекин давлат ва жамиятнинг ҳам соғлом турмуш тарзи яратилишидаги масъулияти катта.
«Биз ҳозир ҳаракат қилмасак, келадиган 20 йилда саратонни даволашда глобал инқироз марказида бўлишимиз мумкин», дейди барча онкологлар жамоаси.
Саратонни ўрганиш бутун жаҳон фонди касалликнинг олдини олиш учун иложи борича мева ва сабзавотлар истеъмол этишни тавсия қилиб, спиртли ичимликлар ва қизил гўшт истеъмолини қисқартириш, қайта ишланган гўшт маҳсулотларидан бутунлай воз кечишга чақиради. Олимлар шу пайтга қадар саратон хасталигини чақирувчи 14 та омилни аниқлаган бўлишса, уларнинг барчаси экология ва турмуш тарзи билан боғлиқ экан.
Хозирги кунда ТТА Онкология кафедраси ходимлари тўғри ичак саратонини комплекс даволашда орган сақловчи амалиётнинг онкологиядаги аҳамияти, юмшоқ тўқима саркомаларида диагностик алгоритмни ташкил этиш хамда йирик хужайрали лимфомаларни экстранодал зарарланишида замонавий диагностика ва даволаш ишларини бахолаш, колоректал саратон жигарнинг метастатик зарарланишида замонавий химиотерапияни таргент препаратлари билан бирга қўлланишидаги ахамиятини ўрганиш устидан илмий ва амалий иш олиб борилмоқда.
2019 йилда- Сут бези саратонининг энг хавфли шакли хисобланган уч карра салбий типини ташхислаш ва даволашнинг замонавий алгоритми ишлаб чикилган ва шу мавзу бўйича номзодлик диссертациялари химоя килинди.
Бундан ташқари шу йили бачадон танаси саратонини такомиллаштирилган даволаш услуби хамда нур терапиясининг аҳамияти хақида янги даволаш протоколи ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинди.
Кафедрада кўп йиллик илмий, ўқув, етук кадрлар тайёрлаш ва амалий ананалар сақланиб келмокда. Жумладан, Ўзбекистонда эркакларда сут бези саратонининг тарқалишини ўрганиш, ташхислаш ва даволаш, простата безининг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича чуқур мустақил илмий изланишлар олиб борилмоқда. Онкология кафедраси ходимлари қаторида Европа онкологлар ассоцияциясининг Ўрта Осиёдаги кординатори Мақсуд Мухаммадиевич Маллаев хам иш олиб бормоқда. Кафедрада “Ёш онкологлар” тўгараги фаолият юритиб келмоқда.
Тўгаракда 40 дан ортиқ Даволаш, Тиббий педагогика ҳамда Олий маълумотли хамшира факультетлар талабалари мустақил тарзда илмий ишлар олиб боради. Келажакда яна онкологиянинг янги очилмаган ва жумбоқли сохалари бўйича илмий чуқур илмий изланишлар олиб борилиши режалаштирилмоқда.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими