Бугун мамлакатимиз бўйлаб Алишер Навоиий таваллудининг 580 йиллик таваллуди муносабати билан маънавий маърифий тадбирлар бўлиб ўтмокда…

Тошкент тиббиёт академияси профессор ўқитувчилари ва талаба ёшлари ҳам  эрта тонгдан миллий боғда барпо этиллган адиблар жам бўлишиб, Алишер Навоий сиймосини ёдга олдилар. Шоир ижодининг дурдона асарлари ғазал ва рубоийлар, адолатли Шоҳ ва беназир шоир яратиб кетган буюк фалсафий қарашларни куй, қўшиқ, саҳна кўринишидаги ижод намуналарида тараннум этдилар. Адабиёт байрами тусини олган тадбирда Алишер Навоий меросининг  тиббиёт илми билан узвий жиҳатлари ва одамийликка хизмат қилиб келаётган жаҳоний аҳамиятига  алоҳида  урғу берилди.

АЛИШЕР ШАДМАНОВ, Тошкент тиббиёт академияси ректори:

Ҳазрат Алишер Навоий  сиймоси акс эттирилган Миллий боғ мажмуаси бугун чинаккам байрам тусини олди. Биз тиббиёт академияси илмий педогогик жамоаси бугун ёшларимизнинг Навоий ижодини ўрганишга бўлган қизиқишини янада теранроқ англадик. Зулфияхоним ҳайкали олдида жам бўлган бўлажак шифокорлар  эрталабдан кечгача Аллома  мутаффаккир  Навоий ижодига мансуб асарларни зўр иштиёқ билан ижро этганларини кўриб, хурсанд бўлдим.  Мени қувонтирган яна бир жиҳат,  улар Навоий меросини тиб илми билан боғлиқликда очиб беришга ҳаракат қилишганида. Бу эса, бугунги ёшларимизнинг аждодларимиз маънавий меросига  бефарқ эмаслигини билдиради.

800 га яқин касалликларнинг тарихини ёзиб қолдирган олим-табиб Абу Бакр ар-Розий айтади:

«Тиббиёт илми жуда узоқ асрлар давомида ривожланиб, такомиллашди. Бунда минглаб буюк табибларнинг хизматлари бор. Шунинг учун кимки уларнинг битикларини қунт билан мутолаа қилар ва моҳиятини англар экан, у ўзининг қисқа умрида жуда кўп йиллар аввалги касалларни кўздан кечириб, орттирган тажрибаларига нисбатан кўпроқ нарсани билиб олиши мумкин… Инсон ҳатто минг йил умр кўрса ҳам ўзидан илгари ўтган олимларнинг тажрибаси билан таниш бўлмас экан, ўз қарашлари  билан тиббиёт илмини етарли даражада эгаллай олмайди». Алишер Навоий адабиётни ўрганганидек, тиббиётни ҳам ўрганишни ҳам сира  канда қилмаган.

Алишер Навоийнинг 580 йиллигини муносиб кутиб олган Тошкент тиббиёт академияси талаба ёшлари ана шу тарихий ҳақиқатни яна бир бор эътироф этдилар.

Навоий яшаган даврда  қувурли сув тармоқларини ер  остидан тортиш одамлар учун  орзу эди. Халқ учун ягона ва ишончли сув иншооти ҳовуз бўлган. Навоий 20 жойда ҳовуз қаздирган, атрофини мустаҳкамлатиб, чиройли, дилтортар кўринишга келтирган.

Ҳовузларнинг масжид, мадрасалар ховлисида, маҳаллаларда, йўл қирғоқларида, ҳатто қабристонлар барпо қилдириб,элга бениҳоя қулайлик яратишга бош қош бўлган.

Талаба ёшларимиз томонидан маҳорат билан ижро этилган  саҳна кўринишларида Навоийнинг бунёдкорлик ва меъморчилик ишларига боғланиб кетган инсонпарварлик фалсафаси акс эттирилди.

 

Навоий табобатга бағишланган алоҳида рисола битмаган бўлса-да, назмий ва насрий асарларида тиббий қарашлари ўз ифодасини топган.

Инсон учун ҳаёт ва саломатлик масаласи ҳамиша муҳим масала бўлиб келган. Болалигиданоқ китоб ўқимоқликни асосий машғулот деб санаган кичик Алишернинг ақлу шуури шарқнинг дурдона асарлари билан бойиган. Аввало уйидаги, ке­йин мадрасалар, ниҳоят саройдаги кутубхоналардан баҳрамандлик сўз санъаткори мақомига кўтарилишининг мустаҳкам омилига айланган.

Алишер Навоий фаол ва зукко китобхон сифатида  халқининг содиқ халоскори эди. Сўз мулкининг сеҳргари, қалбларнинг табиби ва дармони,  садоқатли дастиёри эканлигини:

Сўз гуҳарига эрур онча шараф,

Ким бўла олмас анга гавҳар садаф.

Тўрт садаф гавҳарининг дуржи ул,

Етти фалак ахтарининг буржи ул…

деган, машхур сатрларидан ҳам билиш мумкин.

Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan