Япониянинг  “AOIKAI MEDICAL CORPORATION” компанияси билан  Тошкент тиббиёт академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Япониянинг  “AOIKAI MEDICAL CORPORATION” компанияси билан  Тошкент тиббиёт академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Сўнги пайтларда  Ўзбекистонда  миграция соҳасида амалга оширилаётган  кенг кўламдаги ислоҳотларга   кўплаб мамлакатлар сингари Япон компанияларида ҳам  катта  қизиқиш  уйғонмоқда. Бу эса икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларнинг табора мустаҳкаланиб боришига сабаб бўляпти.

Жумладан, шу йилнинг  22 се

нтябрида  Япониядаги  Ўзбекистон элчихонаси   Япониянинг  AOIKAI MEDICAL CORPORATION компанияси вакиллари билан учрашиб икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг  кейинги истиқболли режалари тўғрисида бир неча таклифларни ўртага ташлаган эдилар. Бугунги учрашувни   ана шу  мақсадли келишувнинг мантиқий  давоми дейиш мумкин.

Тиббиёт академияси билан Япониянинг  “AOIKAI MEDICAL CORPORATION” компанияси ўртасида имзоланган меморандум яқин келажакда  тиббиёт академияси ёшларининг  кун чиқар мамлакатда ўқиш ва ишлаш имкониятини беради.

Учрашувда Эрё Сосей  Университети проректори, GEINNESS РЕКОРДлар  китобига кирган машхур инсон, сузиш бўйича  уч карра жаҳон чемпиони  ТЯГАЧИ НАБУТАКА компания тўғрисидаги ва ўзи ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди.

Тошкент тиббиёт академияси талаба ёшларининг катта қизиқишига сабаб бўлган бу нуфузли корпорацияга  1978 йилда асос солинган.  Асосий фаолияти  тиббиёт, ижтимоий ёрдам ва меҳмонхона хизматидан иборат.

Умумий ишчилари сони  15 мингдан ортиқ компанияда айни кунда  300 нафарга яқин  чет эллик фуқаролар  ишлайдилар. Корпорация таркибида   30 та касалхона, 81 кексаларни парваришлаш марказлари, 11 та мактабгача таълим муассасалари, япон тили маркази, коллеж ва тиббиёт соҳасига ихтисослашган университетлар ҳам мавжуд.

Бўлиб ўтган учрашувда  талаба ёшлар учун катта имконият  мавжудлиги борасида  қизиқарли маълумотлар  берилди. Хусусан,  япон  тилини билиш даражасига  қараб улар,  Японияда ўқиш учун махсус грант лойиҳаларида иштирок этишлари мумкин. Меморандум шартларига кўра  корпорация  иқтидорли талабаларни  100 фоизли грант асосида  ўқишга қабул қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Дунё миқиёсида энг узоқ умр кўрувчилар  рўйхатида турадиган японлар учун ижтимоий ҳимоя тизими мукаммал  ишлаб чиқилган.Ҳатто бу борада  давлат дастури ишлаб чиқилган. Унга кўра чет эллардан ишга  жалб этилаётган  тиббиёт ходимлари ва ёш мутахассисларга  қариялар ва якка  ёлғиз кексаларни парваришлаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш ишларига  таклиф этилади.

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan