16 феврал куни Тошкент тиббиёт академисида «Тиббий таълимда этика ва интеграция масалалари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Мазкур конференция Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент давлат стаматология институти, Самарканд давлат тиббиёт институти, Қозон давлат тиббиёт университети, Белорусия давлат университети, Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси, Қирғизистон давлат тиббиёт академияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Конференция иштирокчилари Биоэтика фанини тиббиёт олий таълим муассасаларида ўқитишнинг роли ва аҳамияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.