Глазго университети ва Тошкент тиббиёт академияси…

Глазго университети ва Тошкент тиббиёт академияси…

Ўзбекистоннинг Лондондаги Элчихонаси кўмаги билан 2020 йилнинг 18 – феврал куни Шотландиянииг Глазго университети ва Тошкент тиббиёт академияси ўртасида онлайн музокаралар олиб борилди.

 

Онлайн платформадаги музокараларда Британия томонидан Глазго Университети проректори Р.Сэндисон, Евроосиё ва Жанубий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик ишлари декани, тиббий таълим мактаби профессори М.Боланд ҳамда молекуляр иммунология профессори У.Кашли иштирок этдилар.

Глазго университетининг тиббиёт мактаби Буюк Британия тиббиёт университетлари ичида 1-ўринни эгаллайди. Мазкур нуфузли  Университет куни кеча  Тошкент тиббиёт академияси билан узоқ муддатли ҳамкорлик меморандумини имзолади. Шартномага кўра вирусология, иммунология, хирургия, стоматология, суд тиббиёти, ҳамширалик, болалар саломатлиги ва бошка соҳаларда ўзбек мутахассисларини тайёрлашга кўмаклашиш, медицина соҳасида қўшма таълим дастурлариишлаб чиқиш ва илмий ишлар олиб боришда икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади.

Маълумот учун:

Инглиз тилида сўзлашувчи давлатларнинг энг қадимий университетлари “Эдинбург”, “Абердин” “Сент-Эндрюс”  каби нуфузли университет “University of Glasgow”  га 1451йилда асос солинган. Шотландиянинг давлат университети ҳисобланади.

2021йилда Британиянинг   «Times Higher Education» халкаро рейтингида энг яхши университет сифатида тан олиниб,  “Йил университети” деб эълон қилинган.

 «QS World University Ranking»  рейтингида 77-ўринда туради. Британиянинг энг нуфузли илмий тадкиқотлар гурухи «Russell Group» аъзоси. Ҳозирги вақтда Глазго университети Европа, Америка, Австралия ва Осиё мамлакатларининг университетлари билан 300 дан ортиқ таълим соҳасида шартномалар имзолаган ва қўшма лойиҳаларни амалга оширган.

Мазкур таълим муасассасининг асосий хамкорлик йўналишлари: талабалар алмашинуви, “қўшма” ёки “икки” диплом дастурлари, Глазго университетининг дипломини ҳамкор университетда жорий этилгани, ўзаро дипломларни тан олиш ва ҳамкорликда илмий ишлар олиб бориш дегани.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan