Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Ҳарбийтиббиёт академияси 2020 йил 22 октябрдан буён Ўзбекистон Республикаси
Қуролли Кучлари таркибига кирувчи Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати,
Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулотда вазиятлар вазирликларининг ҳарбийлаштирилган бўлинмаларига
етук салоҳиятга эга ҳарбий шифокор офицерлар тайёрлаб келмоқда.
Академиянинг асосий вазифалари:
-юқори интеллектуал салоҳиятга эга тиббиёт хизмати офицерларини тайёрлаш;
-резерв ва захира тиббиёт хизмати офицерларини тайёрлаш;
-Қуролли Кучлар тиббий таркиби ҳодимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.
Номзодларни танлаб олишнинг асосий мезонлари:
– тиббий текширув натижалари;
-умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш кўрсаткичлари;
тезлик машқи (югуриш–100 м) (сония);
15,0 (3 баҳо), 14,4 (4 баҳо), 14,0 (5 баҳо);
чидамлилик машқи (кросс-3000 м) (дақиқа):
14,00 (3 баҳо), 13,20 (4 баҳо), 12,40 (5 баҳо);
куч машқи (турникка тортилиш) (марта):
8 (3 баҳо), 10 (4 баҳо), 12 (5 баҳо).
– психологик тест синовлари натижалари;
– чақириқгача бошланғич тайёргарлиги бўйича тест синовлари орқали интеллектуал қобилиятларини баҳолаш натижалари.
Ўқишни тамомлаб ва Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчисига бериладиган имтиёзлар:
-амалдаги қонунлар асосида турар жой билан таъминлаш
ёки ижарада турганлиги учун пул компенсацияси (квартира пули) берилиши;
-эгаллаб турган лавозими ва ҳарбий унвонига кўра пул таъминоти (маош) берилиши;
-моддий рағбатлантириш фондидан ойлик пул мукофотлари;
-ўтган календар йил учун янги йилнинг январь ойида бир марта тўланадиган моддий рағбатлантириш (икки ойлик маоши миқдорида);
-биринчи уч йил хизмати учун ва ҳар икки йилда бир марта тўланадиган моддий рағбарлантириш (икки ойлик маоши миқдорида);
-озиқ-овқат таъминоти ўрнига пул компенсацияси (ҳар ойи уч минимал иш ҳақи миқдорида); бепул ҳарбий кийим-кечаклар билан таъминланиши;
-Фарзандлари учун олийгохларга кириш учун имтиёзлар;
-ҳарбий даволаш муассасаларида бепул даволаниш, санаторияларда имтиёзли (25% ли тўлов) дам олиш;
-ҳар йили таътил берилиши ва таътил ўтказиш жойига давлат транспортларида бепул бориб-келиш;
-10 йил хизмат қилгандан кейин ҳарбий хизматдан олдинги институтда ўқиш даври ва ўқишдан кейинги меҳнат стажи ҳарбий хизмат стажига қўшилиши.
Курсни битирувчи талабаларга
«ҳарбий врач ва лейтенант унвони берилади»
Резерв ва захирадаги офицерлани тайёрлаш курсига талабаларини танлаб олиш тартиби:
Ўзбекистон Республикаси олий тиббий таълим муассасалари ўқишнинг иккинчи курсини мувоффақиятли тамомлаган, танлов асосида ҳарбий-касбий танловдан ўтган талабалар ҳарбий тайёргарлик талабаси этиб қабул қилинади.
Номзодларни танлаб олиш қабул комиссия раиси ва комиссияси таркиби Мудофаа вазирининг буйруғи билан эълон қилинади.
Номзодларни танлаб олишга қўйиладиган асосий талаблар:
– Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлиши шарт;
– курсда ўқишни давом эттириш истаги билдирганлиги тўғрисида ОТМ ректори номига шахсий аризаси;
– ҳарбий хизматга соғлигининг яроқлилиги;
АЁЛ НОМЗОДЛАРИНИ ТАНЛАБ ОЛИШ МЕЗОНЛАРИ:
Касблар орасида иккита буюк касб бор: “ВАТАН ҲИМОЯЧИСИ”ва“ШИФОКОРЛИК” Ҳарбий шифокорда бу иккала касб ҳам мужассам!