ТИББИЁТДА МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ: МУАММОЛАР ВА ТАКЛИФЛАР…

Масофали ўқитиш тизими: Бугунги куннинг бош мавзусига айланиб бораётган бу долзарб масала олий таълимнинг кейинги 10 йилликдаги талаб мақсадларига йўналтирилган энг устивор вазифаларидан келиб чиқмоқда. Бу тартиблар олий таълим тизимининг ривожлантириш  Концепцияси билан белгиланган мақсадли кўрсаткичларга асосланади. 

2021 йилнинг 19 феврал куни Тошкент тиббиёт академиясида ўтказилган ХVI-халқаро конференция “ТИББИЁТДА МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ” мавзусига бағишланди.

Конференция иши Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Алишер Шадмановнинг  тиббиётда масофавий таълимнинг афзалликлари борасидаги мулоҳазалари билан бошланди.Ўқитиш, билим олиш… асрлар давомида инсоният эгаллаган билимларни ўзлаштириш ва тарқатишда биз кўникиб қолган   анъанавий машғулотлар: синф ишлари, юзма-юз мулоқот, суҳбат, бахс мунозара сингари тажриба алмашинувларга таяниб иш кўрилган. Аллома аждодларимиз билим ўргатишда устозга қатнаб ўрганиладиган сабоқларни энг яхши натижа берадиган услуб санаганлар.

Бироқ, бугун тезкор янги технологиялар асрида яшаяпмиз. Замон ўзгарди. Одамлар тафаккури билим эгаллашнинг янгидан янги бошқа турдош ишланмаларига кўникиб бормоқда. Шу маънода, олий таълим тизимида бугунги кун талаби ва эҳтиёжидан келиб чиқадиган янги услублар ўзини оқлаб улгурди.

Айниқса, бу борада масофавий ўқитиш методика узоқ асрлардан буён  биз ўрганиб қолган анъанавий таълим тизимига нисбатан самаралироқ эканлигини исботламоқда.

Тошкент тиббиёт академиясида ўтказилган халқаро онлайн конференцияда масофавий таълим тизимидаги муаммолар ва уларнинг ечими борасидаги мулоҳаза ва таклифлар эшитилди.

Ягона платфорада бахсга киришган мутахассислар:

Вильнюс Университети маслаҳатчиси профессор Миндаугас Паулюкас, Global Health ташкилоти эксперти, эпидемиолог, тиббиёт фанлари доктори, Доктор Хамдард Нақибуллоҳ /Германия/ шунингдек,

– JAMK амалий фанлар универститети профессори, Аннина Кангас Миеми /Финландия/ ларнинг ўқув жараёнида масофавий таълимни жорий этиш, бу йўналишда тўпланган тажриба ва эришилган ютуқлар борасидаги маърузалари билан иштирок этдилар.

Масофавий мулоқот жараёнида  визуал ва аудио алоқаларнинг таълим дастурларини ўзлаштиришдаги аҳамиятига алоҳида урғу берилди.

Бўлиб ўтган музокараларда масофавий таълимга нисбатан  профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг онгини ўзгартириш борасидаги  аниқ таклифлар конференция иштирокчилари учун айниқса қизиқарли бўлди.

Масофавий таълимдаги камчиликлар ошкора тан олиниб, уларни бартараф этишдаги ҳамкорлик муносабатларига алоҳида урғу берилди.

Тошкент тиббиёт академияси ректори А.Шадманов таъкидлаганидек, мавжуд камчиликларни бартараф этишда бу йўналишдаги инфраструктура жиддий аҳамият касб этади.

Аксарият аудиторияларда офис ускуналарининг етишмаслиги, маълумотлар алмашишга тўсиқ бўлаётган интернет сифати, ҳусусан сервер кучи ва электрон хотира қурилмаларидаги миқдорнинг камлиги, методологияда видео ва анимация усулларидан фойдаланишнинг тўлиқ имкони бўлмаётганлиги масофавий ўқитиш воситаларини қайта кўриб чиқиш заруриятини пайдо қилмоқда.

Гарчан, бугун мамлакатимизда олий таълим муассасаларида бошқарув тизими, ўқув жараёнлари, кутубхона ва ҳужжатлар айланмасини электронлаштириш, турли ҳисобот ва маълумотлар сонини кескин камайтириб, уларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечишни таъминловчи “Электрон университет” платформасини жорий қилиш устувор вазифа бўлиб турган экан, масофавий таълим масаласи яна долзарблашади. Зеро, биз тез тез дуч келаётган саволлар ечимига  янги алгоритмли мотивацияларни яратиш орқали жавоб топа оламиз.

Конференция иштирокчилари масофавий таълим хизматларини ривожлантиришда маъруза ва амалий машғулотлар, семинарларни онлайн кузатиш ва ўзлаштириш имконини берувчи  электрон ахборот сақловчиларга юкловчи “E-MINBAR” платформасини амалиётга тўлиқ тадбиқ этиш таклифи билан чиқдилар.

Таълим жараёнларида “булутли технологиялар”дан фойдаланиш, таълим жараёнларини рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш, вебинар (лекцияни бошқа ўқув хонасидан ёки олий таълим муассасасидан онлайн ўзлаштириш), “blended learning” (аввалдан ёзилган лекция ва семинар машғулотларини уйда ўзлаштириш) ва “flipped classroom” (лекцияни уйда ўзлаштириш, семинар машғулотини олий таълим муассасасида бажариш) технологияларини амалиётга кенг жорий этишда  халқаро тажрибалар амашинувлар ғоят зарурлиги  айтилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan