Интеграл маъруза ўтказилди
25 февраль куни 2 – сон акушерлик ва гинекология кафедрасида кафедрамиз доценти Юлдашева Д.Ю. ва ТТА психиатрия кафедраси ассистенти Парпиев Шахзод бошчилигида 1- курс магистрантлари ва клиник ординаторларига интеграл маъруза ўтказилди.
Интеграл маъруза ҳозирги кунда долзарб мавзулардан бирида ўтказилди: “Неврологик ва психиатрик касалликлар: диагностикаси, ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш. Асоратлари. Ҳомиладорликни тўхтатишга кўрсатмалар”.
Сўнгги йилларда руҳий касалликка чалинган ҳомиладор аёллар сони ошиб бормоқда. Оғир руҳий касалликларга чалинган беморларда руҳий жиҳатдан соғлом аёлларга қараганда эрта туғилиш ва янги туғилган чақалоқнинг гипотрофияси частотаси кўпроқ учрайди. Шизофрения, атипик психоз, кайфият бузилиши билан оғриган беморларда гипертензив синдромлар, эрта туғилиш ва тушиш хавфи акушерлик асоратлари кўп учрайди.
Ҳар қандай руҳий патологиядан азият чекадиган аёлларда ҳомиладорликни олиб боришда акушер – гинеколог ва психиатрларнинг якин ҳамкорлиги зарур.