2021 йил 1 март куни соат 14.00да ТТА лицей залида Тошкент тиббиёт академиясида академия ректори профессор А.К.Шадманов бошчилигида ижарада ва яқин қариндошларнинг уйида яшовчи талабалар билан ишлаш мавзусига бағишланган маҳсус йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда академиянинг проректорлари, барча факультетлар деканлари ва декан муовинлари, академия мураббийлар кенгаши аъзолари, факультетлар ва курслар бош мураббийлари ва 250 нафар гуруҳлар мураббийлари қатнашдилар. Мазкур йиғилишда асосий эътибор ижарада ва яқин қариндошларнинг уйида яшовчи талабаларнинг хонадонларига мураббийларнинг ташрифи, у ердаги яшаш ва маиший шароитлари, иситиш тизими билан танишиш, ижарага берилган хонадон эгаси, маҳалла раиси ва участка нозири билан сухбатлашиб, ижарада яшовчи талабаларнинг ўқиш, дам олиш, бўш вақтларининг қандай ўтказиши ҳақида тавсиялар бериш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Бу ишларни бажаришда гуруҳ мураббийларига кафедра мудирларининг бевосита ёрдам бериши таъкидланди.
3 кун ичида ижарада яшовчи барча талабаларнинг электрон платформасини яратиш ва бу ишларни ташкиллаштириш учун махсус штаб ташкил қилиш Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор профессор Т.А.Бобомуратовга юклатилди. Ҳудди шунингдек, ҳар бир факультетда деканат штаблари ташкил қилиш ва улар ҳар куни кундалик ахборотни марказий штабга етказишлари топширилди.
Академияда бугунги кунда 29та спорт, 32 та бадиий ҳаваскорлик, 80 дан ортиқ фан тугараклари мавжуд эканлиги, мураббийлар томонидан ўз гуруҳи талабаларини ушбу тўгаракларга жалб этиш масаласи алоҳида ўрин тутиши таъкидланди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими