“ТАЛАБАЛИК БАҲОРИ 2021 ФЕСТИВАЛИ” ЯНГИ ИҚТИДОРЛАРНИ КАШФ ЭТДИ…

“ТАЛАБАЛИК БАҲОРИ 2021 ФЕСТИВАЛИ” ЯНГИ ИҚТИДОРЛАРНИ КАШФ ЭТДИ…

 

Талабалик баҳори… уйғониш, яратиш, ўқиб ўрганиш, изланиш, янгиликларга интилишнинг энг гўзал фурсати…

Бу йилги Наврўз байрами Тошкент тиббиёт академияси ёшларига қўшалоқ шодиёналарни туҳфа этмоқда. Бугун Академия ректори Алишер Шадманов бошчилигидаги илмий-педогогик жамоа академиянинг олти минг нафардан зиёд талаба ёшлари орасидан энг муносибларини, энг ташаббускор, билимга чанқоқ, ўқиб ўрганишда ҳамиша тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган иқтидор соҳиб ва соҳибалари номини алоҳида ҳурмат билан эътироф этдилар.  30 та номинация бўйича танлов натижасига кўра академиянинг 35 нафар талаба ёшлари   моддий ва маънавий рағбатлантирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, ҳамда бошқа қатор нуфузли идоралар ва халқаро марказлар ҳамкорликда ўтказаётган  «Учинчи ренессанс — ёшлар нигоҳида» номли республика танловининг Тошкент тиббиёт академияси босқичида   5 нафар талаба пул мукофотларига сазовор бўлдилар.  Улар аждодлар меросини ўрганиб тарғиб қилишдаги инновацион ёндашуви , олий таълимда сифатли билим олишдан талабаларнинг манфаатдорлигини ошириш учун ўқув жараёни ва методикасини ўзгартириш йўлларини ўз талқинлари  мисолида  кўрсатиб бера олганлар учун тенгдошларига ўрнак бўла олдилар.

Шу тариқа ёшларни илм-фан ва инновацияларга қизиқтиришнинг ноанъанавий усулларини ўзларининг мақола, видеоролик кўринишидаги ижодий ишлари билан кўрсатиб бера олган  янги истеъдодлар кашф этилди.

Академия ректори Алишер Шадманов бугунги учрашувда “Илхом” республика ёш иқтидорлар танловининг Тошкент тиббиёт академияси босқичи ғолиблари ҳам  эълон қилинди. Аъло баҳоларга ўқиш билан бир қаторда бадиий–ижодий йўналишда ўз иқтидорини номоён этиб тенгдошларига ибрат бўлаётган талабаларга Тошкент тиббиёт академияси ректори томонидан қимматбаҳо совғалар  топширилди.

“ТАЛАБАЛИК БАҲОРИ 2021 ФЕСТИВАЛИ” нинг ТТА си якуний босқичида   илм-фан ва инновациялар, спорт ва соғломлаштириш, бадиий ижод,публицистика, нотиқлик, блогерлик, расм ва компьютер графикаси сингари ранг- баранг ижодий йўналишларда ўз иқтидорини намоён эта олган талабалар ва ёшлар жамоаларининг номлари алоҳида эътироф этилди. Талабалик баҳори…чинаккамига яратувчанлик, уйғониш, янгиликларга интилишнинг энг гўзал фурсати…  Ана шундай нафосат фаслининг ғанимат дамларини ўқиб ўрганиш,изланиш ижод қилишдек фойдали машғулотларга сарфлаётган ёш нав ниҳолларни  бу тариқа қўллаб –қувватлаш  уларнинг келажакда илм- фан тараққиётида  катта натижаларга эришишига мустаҳкам пойдевор бўлади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan