Айни дақиқаларда Питтсбург Университетининг етакчи профессорлари томонидан Тошкент тиббиёт академияси учун COVID-19га бағишланган интеграл маъруза тақдим этилмоқда. Ушбу тадбир ТТА Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш хамда Неврология кафедралари ҳамкорлигида бўлиб ўтмоқда. Маъруза давомида АҚШда COVID-19 қарши курашни ташкил этиш, вирусни ўрганишда илмий ёндашув, хамда АҚШнинг айрим штатлари ва университетларида амалга оширилган самарали чора -тадбирлар ҳақида сўз юритилади.
Маърузани қуйидаги ҳавола орқали кузатинг. https://pitt.zoom.us/j/93792317763.