Aмерикалик профессорлар ТТA учун COVID-19га бағишланган маърузалар цикли ўтказдилар…

 

Aмерикалик профессорлар ТТA учун COVID-19га бағишланган маърузалар цикли ўтказдилар.


Хорижий амалиёт хамда илмий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси талабалари ва профессор-ўқитувчилари учун дунёнинг етакчи университетлари мутахассислари томонидан «онлайн»  мулоқот, масофавий учрашув ва маърузалар ташкил этиб келинлмоқда.

ТТA ва Питтсбург Университети (AҚШ) ўртасидаги халқаро таълим гранти доирасида шу йилнинг 24-26 март кунлари  америкалик мутахассислар томонидан COVID-19га бағишланган  маърузалар циклини ТТA талабалари ва профессор – ўқитувчилари ўтказдилар.

Маърузалар давомида америкалик профессорлар SARS-CoV-2 вируси, шу каби бошқа коронавируслар, коронавируснинг ҳаёт фаолияти, геномининг тузилиши, организимга кириш ва юқиш механизмлари ҳақида илмий асосланган маълумотларни тақдим этдилар.

Шунингдек, маърузаларда университет худуди хамда AҚШ талабалар жамияти орасида COVID-19га қарши кураш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш тажрибаси, COVID-19 билан касалланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш, эмлаш каби масалалар, клиник амалиётдан олинган ҳолатлар хамда пандемия даврида масофавий форматдаги ўқув жараёнини ёритиб ўтилди.

Ушбу тадбирларда академия вакилларидан ташқари, Ўзбекистоннинг бошқа тиббиёт олий ўқув юртлари, ТТA ҳузуридаги педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази тингловчилари иштирок этдилар, шу каби долзарб маълумотлар ўз навбатида уларнинг кундалик педагогик фаолиятлариида фойдаланишга имконият беради.

Бундай тадбирларни ТТAда ўтказиш, замонавий хорижий тажриба ва ютуқларни академиянинг ўқув жараёни сифатини оширишга ва тиббий кадрларини тайёрлашни такомиллаштиришга қаратилгандир.

Ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда.

Тошкент тиббиёт академияси Халқаро факултети

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan