Касбий маҳоратни мунтазам ошириб бориш давр талабидир.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар
Ҳарбий тиббиёт академияси матбуот хизмати.
Касбий маҳоратни мунтазам ошириб бориш, бунинг учун тинмай изланиш, ҳамкорлик қилиш давр талабидир.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясининг 2021 йилги ўқув режасига мувофиқ ташкил этилган навбатдаги амалий машғулотлар бўлажак тиббиёт соҳаси мутахассисларининг билим ҳамда кўникмасини оширишга қаратилди.
Мудофаа вазирлиги Санитария эпидемиология назорат маркази мутахассислари билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур машғулотларга Ҳарбий тиббиёт академиясининг ҳарбий врачлар тайёрлаш курслари курсантлари, контракт асосидаги ҳарбий хизматчи оддий аскар ва сержант лавозимларидаги тиббиёт мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курслари тингловчилари, Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент стоматология институтидаги резервдаги ва заҳирадаги офицерларни тайёрлаш курслари талабалари жалб этилди.
Машғулотлар давомида взвод, батальон ва ҳарбий қисм тиббий пункти ва бўлинмалар фаолиятини дала шароитида ташкил этиш намойиш этилди. Санитар йўқотишлар ўчоғида ярадор ва касалларни қидириб топиш, тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда эвакуация қилиш бўйича амалий кўникмалар ҳосил қилинди.
Мобил биохавфсизлик лабораторияси, кўчма ҳарбий дала лабораториялари, санитар автомобил транспортлари, дезинфекцион душ қурилмаси (дала ҳаммоми ва чодири) каби Қуролли Кучлар тиббиёт хизматида қўлланилаётган махсус тиббий техника ва қурилмалардан фойдаланиш бўйича тушунчалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар
Ҳарбий тиббиёт академияси матбуот хизмати.