Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов АҚШнинг етакчи онкологи Майкл Гари Мартинни қабул қилди…

Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов АҚШнинг етакчи онкологи Майкл Гари Мартинни қабул қилди

 

Бугун куннинг биринчи ярмида Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Алишер Шодмонов АҚШнинг етакчи онкологи Ғарбий саратон маркази ва Мемфис илмий-тадқиқот институти бўлими мудири, доктор Майкл Гари Мартинни қабул қилди.

Майкл Гари Мартин:

– АҚШ ҳукуматининг онкология соҳасидаги 5 та илмий тадқиқот грантлари,шунингдек, 100 дан ортиқ илмий ишланмалар муаллифи.

– «World Journal of Oncology» тиббиёт журналининг Бош муҳаррири.

М. Мартин Ғарбий саратон касаллиги маркази ва Мемфис тадқиқот институтидаги тиббий фаолиятидан ташқари Tеннесси ва Флорида университетларининг профессор-ўқитувчиси ҳамдир.

Доктор Мартиннинг мамлакатимизга ташрифи 26 апрел куни Tошкент тиббиёт академиясининг ректори билан учрашувдан бошланди.

Учрашув чоғида америкалик мутахассис мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама алоқалар кун сайин мустаҳкамланиб бораётганлигидан ҳурсандлигини изҳор этди.

Академия ректори доктор  Майкл Гари Мартин билан қисқа учрашув давомида мамлакатимизда онкология соҳасида яқин келажакда йўлга қўйилиши режалаштирилаётган ҳаракат дастурлари, беморлар учун яратилаётган имкониятлар, ижтимоий ҳимоя масалалари шунингдек,  малакали мутахассислар тайёрлашдаги халқаро ҳамкорлик алоқаларининг аҳамияти тўғрисида гапирди. Доктор Майкл Гари Мартин билан TТА олимлари ўртасидаги манфаатли алоқалар ҳусусан,  онкология фанини такомиллаштиришга йўналтирилган   илмий-амалий ҳамкорлик, соҳага доир янгиликлар муҳокама этилади.

Куннинг иккинчи ярмида Америкалик мутахасисс Tошкент тиббиёт академияси профессорлари билан биргаликда мамлакатимизнинг бир қатор тиббиёт муассасалари – Tошкент онкология маркази, Республика ихтисослаштирилган муассасалари: Онкология, Урология, Гематология, академик В.Вохидов номли жаррохлик ва Фтизиатрия ва пулмонология марказларида бўлиб беморларга консультация бериш, онкология таълимига оид қатор  тадбирларни амалга оширишни режалаштираётганини билдирди.

Америкалик мутахассис, таниқли онколог доктор Майкл Гари Мартин икки ҳафталик ташрифи давомида Tошкент тиббиёт академияси талабалари билан ўқув ва амалий машғулотлари олиб боради.

Тиббиёт муассасаларида бўлиб,  беморларга курация масалалари бўйича тиббий маслаҳатлар беради. Саратон касаллигининг оғир ҳолатлари бўйича ўз билим ва тажрибасига асосан амалий тавсияларни тақдим этади.

Ўзбекистон клиникаларида АҚШнинг онкологик марказлари ва етакчи мутахассислар амалиёти асосидаги тренингларни ўтказади.

Майкл Гари Мартиннинг ташриф дастуридаги учрашувларда  онкологиянинг энг долзарб муаммолари:  кўкрак бези саратони, ўпка, ошқозон, простата, лимфома ва лейкоз касалига чалинган беморлар билан  консултациялар олиб борилади.

Шунингдек, Америкалик онколог Tошкент тиббиёт академиясининг талабалари, клиник ординаторлари ва магистрантлари билан таълимга қаратилган тадбирларни ўтказиб, энг фаол иштирокчиларни махсус қўшма сертификатлар билан тақдирлашни ҳам ўз режасига киритган.

Таъкидлаш жоизки, Tошкент тиббиёт академияси мутахассислари ҳамда АҚШнинг Ғарбий саратон маркази ва Мемфис илмий-тадқиқот институти онкологлари билан илмий ҳамкорлик натижалари американинг етакчи илмий нашрлари ва тиббиёт журналларида чоп этилади.

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan