Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олаётган талабаларни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳар-хил маънавий таҳдидлардан асраш, уларни мустақил фикрлаб, маънавиятли, миллий қадриятларга содиқ, дунё қараши кенг, иродаси мустаҳкам, сабр–бардошли, ошкора ва пинҳона кўринишдаги маънавий тахдидларга доим тайёр турадиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсон сифатида шаклланишлари ҳозирги куннинг энг муҳим вазифасидир.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 29 апрел куни “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида “Илмдан бошқа нажот йўқ” мавзусида талабалар билан онлайн давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Имом Буҳорий номли Ислом институти катта ўқитувчиси А.Э.Тошпўлатов ёшлар билан дин эркинлиги, диний бағрикенглик ва диний илмлар борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Ислом дини ва ундаги баъзи бир оят ва калималарнинг илмий таҳлили билан таништирди. Исломда биринчи фарз бўлган амал – бу илм эканлиги, Ислом дини илмни қўллаб-қувватлаши ва илмсизлик ҳақида, илмсизлик оқибатида юзага келиши мумкин бўлган салбий жиҳатлар тўғрисида сўз юритди.
Давра суҳбати давомида ижтимоий фанлар кафедраси профессори Д.Т.Норқулов талабаларга жаҳолат ва жоҳилликнинг туб моҳиятини тушунтириб, улар жамиятнинг ёвуз душмани, инсониятни манқуртликка тортувчи кўринмас иллат эканлиги, бундай иллатга барҳам берувчи қурол маънавият-маърифат, китоб, илм эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, илмнинг инсон ҳаётидаги ўрни юксаклиги, илмсизлик, уқувсизлик ортидан келиб чиқадиган кўнгилсизликлар, айниқса ҳуқуқий билимларни камлиги ортидан ёшларимизнинг ҳатарли йўлларга кириб қолиш холатлари, ва уларнинг аянчли оқибатлари бўйича тўҳталиб ўтди.
Давра суҳбати давомида талабалар, профессор ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан жавоблар олдилар.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими