ТИББИЙ РЕAБИЛИТАЦИЯ: муаммо ва таклифлар…

ТИББИЙ РЕAБИЛИТАЦИЯ: муаммо ва таклифлар.

 

Аввал хабар берганимиздек Тошкент тиббиёт академимяси  2021 йилнинг 5-6 май кунлари «Тиббий реабилитация – янги ёндашувлар» мавзусида 1-халқаро илмий-амалий конференцияга мезбонлик қилди.

Конференция ишида дунёдаги етакчи тиббиёт олийгоҳлари ва клиникаларининг илғор фикрли олимлари, ТИББИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ соҳанинг етакчи мутахасислари иштирок этди.   

Халқаро анжуманда иштирокчилар соҳага доир илғор тажрибалар, инновацион илмий ишланмалар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, тиббий реабилитация кўп тармоқли соҳа бўлиб, педагогик, психологик ва бошқа бир қанча фаолият турлари уйғунлигига эҳтиёж сезади. Бу эса жаҳон тиббиёт олимлари ва мутахассисларининг бир мақсад йўлида бирлашиш, ўзаро тажриба алмашиб фаолият юритишини тақозо этади.Ушбу тадбир айни шу мақсадга қаратилгани ва илк марта Тошкентда ўтказилаётгани билан аҳамиятлидир.

Маълумки тиббий реабилитация масаласи бугунги кунда бутун дунё тиббиёти зиммасига жиддий вазифаларни қўймоқда. Шулардан бири турли соҳалар мутахассислари ишини мувофиқлаштирилиши масаласидир.

Тиббий реабилитация  кўп тармоқли соҳа бўлиб замонавий даво усулларида тиббий, педагогик, психологик ва бошқа фаолият турларининг кўп босқичли комплексига эҳтиёж сезади. Бу эса тиббиёт ходимларидан бир мақсадга йўналтирилган тадбирларда бирлашиб, ўзаро тажриба алмашиб фаолият олиб боришдек ҳамкорлик муносабатларини тақазо этади. Касаллик ёки шикастланиш натижасида йўқотилган нормал руҳий ҳолат ларни максимал даражада тиклаш,  инсон танасининг физиологик функциялари (эҳтиёжлари)  ва ишлаш қобилиятини сақлаб қолиш жуда муҳим. 

Россия Федерацияси Президенти маъмуриятининг Жисмоний ва реабилитацион тиббиёт кафедраси клиник психология ва Педагогика бўлими, «Марказий Давлат Тиббиёт Академияси»нинг Қўшимча касб-ҳунар таълими Federal Давлат бюджет муассасаси етакчи олимлари CОВИД-19нинг кўриниши ва унинг бутун дунё бўйлаб тарқалиши жараёнидаги муаммоларга тўхталдилар Коронавирусга чалинган одамлар шифохоналарни бутунлай соғлом тарк этмайдилар. Конференция иштирокчилари ўз амалиётлари тажрибасига таяниб  ушбу вируснинг оқибатлари жуда бошқача бўлиши мумкинлигини илмий жиҳатдан асослаб бермоқдалар.

Касалликни бошидан кечирган беморларда уйқу бузилиши,депрессия, қон томир ва ўпкадаги ўзгаришлар  ҳали бир ёки беш, ўн йил ичида турлича кўринишда намоён бўлиб туриши ҳам таҳмин қилинмоқда. Тибий реобилитация масаласини конференциянинг бош мавзусига олиб чиққан конференция иштирокчилари беморларда қайта тиклаш муолажаларини  иложи борича эрта бошлаш кераклигини эътироф этдилар.

Янги коронавирус инфекциясини даволашдан сўнг шифохонадан чиқарилган бемор  ўзини мутлақо соғлом ҳис қилмаслиги табиий ҳолат.

Ҳатто енгил шаклда касал бўлганлар ҳам камида психологик реабилитацияга муҳтож бўладилар.  Касалликдан сўнг барча беморларда  кучсизлик , бош оғриғи, нафас қисиши, ортиқча терлаш ва тушкун кайфиятлар сақланиб қолади. Мутахассислар з ушбу симптом мажмуасига «Ковоиддан кейинги синдром»шартли номини бермоқдалар.

 Коронавирусдан кейинги реабилитация касалликнинг оғирлигидан қатъи назар, касал бўлган ҳар бир kishi учун зарур. Коронавирус пневмониясининг ўртача ва оғир шаклларига учраган беморлар мажбурий комплекс реабилитацияга муҳтож.

Ўпка, юрак, буйрак ва қоннинг сурункали касалликларига чалинган одамларда касаллик оғирроқ ва кўпинча оғирроқ кечиб, тикланмас  ўзгаришлар юрак мушаксоҳасига жиддий таъсир этиши мумкин.  

Конференция иштирокчилари тақдм этилган илмий маърузалари орқали беморларни  даволашда тиббий реобилитация муҳимлигига урғу бериб, асосан  нафас олиш гимнастикасига эътибор қаратиш лозимлигини таъкидладилар.

Бунда беморни жойлаштирида ўрнини ўзгартириб туришга нафас олиш мушакларини рағбатлантириш учун махсус физиотерапия талаб этилади. Музокараларда янги коронавирус оқибатида юзага келган инфексия ташхиси, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам, реабилитация каби долзарб мавзуларга кенг ўрин берилди.Янги коронавирус инфекцияси учун тиббий реабилитация (CОВИД 19) борасидаги таклифлар берилди.

Галдаги вазифа конференцияда кўтарилган муҳокамалар, янги илмий қарашларни амалиётга кўчиришдан иборат бўлиши айтилди.

Клиник тавсияларда «пневмония билан оғриган беморларни реабилитация қилиш масаласи конференциянинг бош мавзусига айланди. Россия реабилитация уюшмаси. Мутахассисларининг фикрича  беморнинг шахсий фазилатларини ҳисобга олган ҳолда

(психологик ҳолат, толерантлик даражасига жисмоний фаолият, ижтимоий шароитлар); реабилитация натижаларини башорат қилиш мумкин экан.

Европа сифат натижаларига кўра ҳаёт сифатини баҳолашда

“Ҳаёт Сўровнома” тиклаш ишларини амалга ошириш таклифлари ўртага ташланди.

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатдаги 8 санаторий-курорт ташкилотларида тиббиёт ходимларини тўлиқ тиббий ўпка реабилитацияси билан тайёрлашга киришганлигини айтди.

Ковид асоратларини даволашда Санаторийлардаги тиббий реобилитация  усуллари биринчи ўринга чиқиши илмий жиҳатдан асослаб берилди. Бу усуллар такомиллаштирилгач бемор организмидаги тўқималарнинг нафас олиши енгиллашиб,  танада касалликка  қарши курашувчанлик ошиб боради.

Россия Фанлар Академияси академиги, Professor, МД Разумов А. Н. тиббий реабилитация таклифларида   пневмониянинг узоқ давом этиши шароитиида амбулатор даволаш усуллари ва синдромни пасайтириш йўллари борасидаги илмий қарашлар акс этди. Россиялик мутахассис одатий иқлим санаториялари шароитида организмни  физиологик захиралар билан бойитишнинг услубларига урғу берди.

Унинг фикрича, жисмоний даволаш усуллари ҳар доим муҳимлигича қолаверади. Россия тиббиёт фанлари Академиясининг академиги В. М. Боголюбов эса беморларни ўрмон шароитидаги саёҳатлари юборишйўли билан иқлимий курортларда тиббий реобилитацияни мустаҳкамлаш таклифини берди.

Конференция ишида шунингдек, Ўзбекистон, Италия, Белорусь сингари етакчи реобилитация марказлари олимларининг конференция кун тартибидан ўрин олган мавзуларга доир маърузалари тингланди. Реабилитация жараёни шу тариқа кўплаб соҳа мутахассисларининг кўникма ва билимларини синовдан ўтказади. Ушбу тадбирнинг мақсади пандемия шароитида олимлар ва мутахассисларини ягона ахборот маконида бирлаштириб, ўзаро тажриба алмашишлари учун имкон бериш эди. Конференция давомида Европа ҳамда Россиянинг нуфузли клиникалари, махсус реоблитация марказлари мутахассислари томонидан соҳага доир  илғор тажрибалар, инновацион илмий ишланмалар тақдим этилиши борасидаги мулоҳазалар эшитилди.  

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ

МАБУОТ КОТИБИ ГУЛЧЕҲРА МИРЗАЕВА

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan