ЭЪЛОН!
Ҳурматли Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари
ва ходимлари!!!
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
2 октябрдаги 786-сонли қарорига мувофиқ “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони таъсис этилган эди.
Хабарингиз бор, ҳар йили инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш ва уларни амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган ёш олимлар, талабалар ҳамда ташаббускор фуқароларнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш ва эришган ютуқларини муносиб тақдирлаш мақсадида инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида “Энг яхши лойиҳа” танлови ўтказиш анъанага айланиб қолган.
Ҳурматли Профессор ва ўқитувчилар сизларни ушбу танловда ўз лойиҳангиз билан фаол иштирок этишга чорлаймиз.
Энг яхши лойиҳа ва унинг муаллифлари тўғрисидаги маълумотларни Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича кафедраларнинг маъсул ходимларига 2021 йилнинг 25 май санасидан кечиктирмай тақдим этишингизни сўраймиз.