Ёшларга қаратилган эътибор ватан тақдирига қаратилган эътибордир.

Тошкент тиббиёт академиясига қарашли 1-сон ўқув биноси маъруза залида Тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультети талабалари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Олмазор тумани “Хислат” МФЙ профилактика инспектори, капитан О.Ш.Ҳайдаров, профилактика катта инспектори, катта лейтенант Ф.И.Саломов, Тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультети декани Ф.И.Саломова, Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси мудири Н.Ж.Эрматов ва кафедра аъзолари, декан ўринбосари Г.Ф.Шерқўзиева, 8-сон ТТЖ тарбиячи педагоги Б.Ю.Тошбоев, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Раззоқов А.А., ва факультет 5 курсининг 60 нафар талаба ёшлари иштирокида “Одам савдоси – давр муаммоси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ташриф буюрган ходимлар тадбир давомида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди, – одам савдоси қурбонига айланмаслик учун ёшларимизнинг доимо хушёр бўлишликлари, яхши-ёмонни ажрата билишлари, кенг тафаккурга эга бўлишликлари ва энг мухими Ватанимизга садоқатли бўлишлари катта ахамият касб этишини хар бир соғлом фикр юритувчи кишилар яхши билишликлари зарур эканлигини қайд этилди. Бироқ, бизнинг мустақил юксалиш натижаларимизни кўра олмайдиган, маънавий қадриятларимизни қадрсизлантиришга қаратилган ғоявий таҳдидлар ҳамон  давом этаётганлиги ҳақида гапириб ўтилди. Болалар меҳнатига барҳам берилди, қишлоқ хўжалиги ишлари, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш даврида катталарнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга чек қўйиш бўйича мисли кўрилмаган чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

Одам савдоси, унинг инсоний ҳуқуқ ва эркинликларини ғайриқонуний ва ғайри ахлоқий равишда айнан инсон томонидан камситилиши, йўққа чиқарилиши – кечириб бўлмас жиноят, оғир гуноҳ эканлигини таъкидланди. Одам савдоси каби мудҳиш жиноятларнинг олдини олиш, бу иллатни томири билан даф қилиш барчамиздан сергаклик, ҳушёрлик, ён-атрофимиздаги воқеликларга бефарқ қарамасликни тақозо этишлигини таъкидланди.

Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди.

     

     

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan