Ҳаёт йўли ибрат, хотираси мангу
Тошкент тиббиёт академиясининг 100 йиллик тарихи уларнинг номлари билан чамбарчас боғлиқ. Академик, профессор ва доцент каби фахрий устозлар… Шунингдек, коронавирус пандемияси даврида оламдан ўтган академия профессор-ўқитувчилари порлоқ хотираси ҳамон қалбимизда.
Узоқ йилар соҳада самарали меҳнат қилиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган устозларни Тошкент тиббиёт академияси талабалари, шунингдек Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси курсант ҳамда тингловчилари 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўқлаб, уларнинг хонадонларига йўқлаб боришди. Уруш ва меҳнат фахрийлари, тиббиёт академиясида кўп йиллар фаолият юритган фахрий педагогларга совға-саломлар улашилиб, саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилди.
Нуронийлар билан кечган самимий суҳбатлар давомида улардан ҳаётий ўгит-насиҳатлар олган курсант ва талабалар хотиранинг абадийлиги, илм йўлидаги эзгу ишларнинг ҳамиша барҳаётлигини теран англадилар.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти