ДИҚҚАТ ТАНЛОВ.
Халкаро ҳамжиҳатлик таълими:
Глобал фуқаролик таълими буйича илғор тажрибалар соҳасидаги ЮНЕСКОнинг Осиё ва Тинч океани минтақаси халқаро хамжихатлик таълими маркази (АПСЕЮ, Сеул, Корея Республикаси) томонидан танлов эълон қилинди.
Танлов мақсади:
Халкаро ҳамжиҳатлик таълими ёки Глобал фукаролик таълими бўйича муваффакиятли амалга оширилган маҳаллий ташаббусларни аниқлаш ва илғор тажрибаларни халқаро микёсда кенг тарғиб этишдан иборат.
Ушбу танловда қуйидаги йўналишларни ўз ичига олган лойиҳалар билан иштирок этиш мумкин:
– ўқитувчиларнинг салоҳиятини ошириш машғулотлари;
– мактабда амалга оширилаётган дастурлар;
– жамиятда амалга оширилаётган дастурлар;
– ёшлар ташаббуслари ҳамда бошқа таълим фаолияти ва дастурлари;
АПСЕЮ экспертлари томонидан танлаб олинган ғолиб Глобал фукаро мукофоти ва 1000 АКШ доллари пул мукофоти билан тақдирланади.
Шунингдек, ғолиб деб топилган лойиҳалар монография сифатида нашр этилади ва ЮНЕСКОнинг аъзо-давлатларига тарқатилади. АПСЕЮ веб-сахифасига жойлаштирилади.
Ҳужжатларни тўлдириш бўйича батафсил маълумот билан: ebp@unescoapceiu.org веб-сахифаси оркали танишиш мумкин. Юқорида кўрсатилган ҳавола оркали рўйҳатдан ўтинг.
Мазкур танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларнинг анкеталари (тегишли маълумотлар илова қилинади) инглиз тилида тўлдирилиб, жорий йилнинг 25-май кунига кадар Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг Халкаро алоқалар бошқармаси электрон манзили xab@edu.uzга юборилиши лозим.
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг маълумотига кўра 2021 йил учун “Барчани қамраб олувчи (инклюзив) масофавий ва ракамли саводхонлик” мавзусига бағишланган Саводхонлик соҳасидаги Халқаро мукофоти эълон килинган.
Ушбу мукофот қуйидагиларни ўз ичига олади:
– Қирол Сежонг номидаги Корея Республикаси томонидан молиялаштириладиган “Она тили саводхонлигини ривожлантириш”га ҳисса қўшган номзодларни такдирлашга каратилган ЮНЕСКО мукофоти;
– Конфуций номидаги Хитой Халк Республикаси томонидан молиялаштириладиган “Қишлоқ худудларидаги технологиялардан фойдаланган ҳолда катта ёшлилар ва ёшларнинг саводхонлигини ошириш”га хисса қўшган номзодларни тақдирлашга қаратилган ЮНЕСКО мукофоти.
Танлов шартларига кўра, Қирол Сежонг номидаги мукофот уч нафар номзодга (хар бирига 20000 АКШ долларидан) хамда Конфуций номидаги мукофот уч нафар номзодга (хар бирига 30000 АҚШ долларидан) тақдим этилади. Танловда ғолиб чиққан номзодлар махсус медаль, диплом ва мукофот маблағлари билан такдирланадилар.
Мазкур ЮНЕСКО танлови буйича батафсил маълумотларни куйидаги веб-сахифа орқали олиш мумкин: https://en.unesco.org/themes/literacy/prizes.
ЮНЕСКОнинг саводхонлик танловида иштирок этиш учун номзодлар www.unesco.org/ilp/account веб-сахифасида рўйхатдан ўтишлари керак. Руйхатдан ўтгандан сўнг танловда иштирок этиш учун веб-сахифада келтирилган махсус шакл номзодлар томонидан онлайн тарзда тўлдирилиб юборилиши зарур.
Онлайн хужжат топшириш муддати: 2020 йил 13 июнь.
ЮНЕСКО ишлари буйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг маълумотига кура 2021-2022 йиллар учун ўқитувчилик салохияти ва самарадорлигини ошириш сохасидаги ЮНЕСКО/Ҳамдан мукофотига танлов эълон килинган.
Ушбу мукофот танловида ўқитувчилик салоҳияти ва самарадорлигини ошириш бўйича фаолият олиб бораётган, таълим сифатини юксалтиришга хисса қўшаётган муассаса, ташкилот ва ўқув ёки илмий-тадкикот институтлари номзод сифатида иштирок этишлари мумкин.
Танлов шартларига кўра, ЮНЕСКО/Хамдан мукофоти (жами 300000 АКШ доллари микдоридаги маблағ) 5 та номзодга такдим этилади ва мукофот маблағи танловда ғолиб чиққан номзодлар ўртасида тенг таксимланади.