Тошкент тиббиёт академияси (ТТА) ректори, профессор Алишер Шодмонов Европанинг етакчи олий таълим муассасаси бўлмиш Каролинска Институти (Стокгольм, Швеция)га 2021 йилнинг 30 мартида ҳамкорлик тўғрисида мурожаатнома йўллаганиди. Шу йилнинг19-апрелида Каролинска Институтининг “Глобал соғлиқни сақлаш (Global Health)” номли селектив онлайн курсига ТТА талабалари таклиф қилинди. Ҳозирда ушбу курсда жами 39 та халқаро талабалар таҳcил олмоқда.
Шулардан 7 нафари Ўзбекистондан, жумладан 6 нафар тингловчи ТТА талабалари эканлиги эътиборга сазовордир. Мазкур курс 2021 йилнинг 5 май куни бошланган бўлиб, 4- июнга қадар давом этади. Ушбу курс ҳамда ТТАнинг илғор талабалари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://sph.tma.uz/post/1819