Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Жийдали” махалласида 2 июн куни Тошкент тиббиёт академияси “Педагогика ва психология” кафедраси профессор – ўқитувчилари томонидан “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”ни амалга ошириш юзасидан “Китобхонлик маънавиятини юксалтириш” мавзусида тадбир ташкил қилинди. Тадбирда 40 дан ортиқ ўсмирлар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди. Тадбирда фаоллик кўрсатган китобсевар ёшлар ва меҳнат фахрийларига ташкилотчилар томонидан китоблар жамланмаси совға қилинди.
Шунингдек, кафедра ходимлари томонидан ҳафтада бир марта ахолининг психологик ва педагогик кўмакка мухтож қатламларига психологик тренинглар ташкил этилиши йўлга қўйилди. Жийдали махалласи уюшмаган ёшларини академияда ташкил топган фан, ижодий ҳамда спорт тўгаракларига жалб қилиш бўйича график шакллантирилди. Мактабдан таътилга чиққан ва ҳозирги кунда бўш вақти кўп болалар учун махалла биносида “Сеҳрли ранглар жилоси” номли рассомчилик тўгараги, “Мен тез ўқийман” номли китобхонлик тўгараги ва инглиз тилига қизиқувчи болалар учун тил тўгараклари ташкил этилди. Мазкур тўгаракларга Тошкент тиббиёт академияси иқтидорли талабалари мураббийликка жалб килинди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими