БИРЛАМЧИ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ЁРДАМИ ОММОБОП ВА СИФАТЛИ БЎЛИШИ КЕРАК…
Тошкент тиббиёт академиясида Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш, касалликларни профилактика қилиш ва барвақт аниқлаш, малакали тиббий кадрларни тайёрлаш, соҳага янги бошқарувни жорий қилиш мақсадида халқаро конференция ўтказилди.
Дунё тан олган Авиценна таълимоти 3 муҳим асосни илгари суради.
Ибн Синонинг талқинича инсонни даволашда:
Энг аввало Сўз, кейин Гиёҳ, иложида қолмаганида Тиғ… (операция) даволаш усулидан фойдаланиш мумкинлиги айтилади.
Ажодларимизнинг доно ўгитлари мана орадан минг йиллар ўтганидан кейин ҳам ўзини оқламоқда. Бугун бирламчи тиббий -санитария профиликтикасидаги энг биринчи қадам яъни тушунтириш ва огоҳ этиш тажрибаси ҳамма нарсадан устун қўйиляпти.
Оммабоплик, сифат ва самарадорлик…
Аҳоли саломатлигини сақлашнинг мана шу уч муҳим асоси
Тошкент тиббиёт академиясида бугун бўлиб ўтган халқаро конференция мазмун ва моҳиятини белгилаб берди.
Мамлакатимиз тиббиёт илми етук мутахассларининг АҚШ, Филландия, Германия, Словакия шунингдек, Европа жамоат соғлиқни сақлаш ассоциацияси вакиллари билан ўтказган музокаралари чоғида бирламчи тиббий-санитария ёрдамига дунёдаги энг синалган тажрибаларни умумлаштириб, соҳа ишига энг оммабоп, самарали ва замонавий услубларни жорий этиш юзасидан таклифлар эшитилди.
Айниқса, бугун дунёда эпидемиологик хавф-хатарлар тобора кучайиб бораётгани касалликларга қарши курашиш фаолиятидаги ёндашувларни, ҳозирги мураккаб шароит ва орттирилган тажрибалардан келиб чиқиб такомиллаштиришни талаб этмоқдаки, бу бевосита аждодлар яратиб кетган ҳақиқатлар билан боғлиқ.
Ҳамон касалликлар профилактикаси, уни эрта аниқлаш, тўғри ташхислаш ҳамда даволашда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муҳимлигича қолмоқда.
Зеро, бирламчи ёрдам бу энг аввало, ҳали касаллик тарқаб улгурмасидан одамлар онгида касаликлардан ҳимояланиш, ўзини эҳтиёт қилиш чорасидир.
Бугунги вазият бирламчи тибиёт муассасалари иш услубларини қайта кўриб чиқиб, соғлиқни сақлашни ташкил этишнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш зарурлигини эслатмоқда.
Бўлиб ўтган халқаро анжуманда дунёдаги энг етакчи тиббиёт олийгоҳлари профессорлари билан юртимиз тиббиёт илмининг мутахассислари аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини оширишда синалган тажрибаларни амалиётга тадбиқ этиш юзасидан музокараларга киришдилар.
Ўзаро фикр алмашувларда ТТА профессор ўқитувчилари юртимизда мавжуд куч ва воситаларни жалб қилган ҳолда, энг аввало бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, тиббий профилактика ва патронаж тизимининг мутлақо янги тизимини жорий қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва аҳоли жамоат саломатлигини таъминлашнинг маҳаллалар ва аҳоли хонадонлари даражасигача қамраб оладиган яхлит тизимини яратилаётганлигини эътироф этдилар.
Конференция иштирокчиси, Сеченов номидаги Москва давлат тиббиёт институти вакили Исмоилзода Нозим Тохир Ўғли бизга берган интервьюсида етук ва чуқур билимга эга кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда рақобат муҳитини муҳимлигини эътироф этиб, жумладан шундай деди:
«-Тиббиёт илм-фанини ривожлантирмасдан жойлардаги тиббий ёрдамнинг самарадорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириб бўлмайди.
Мен юртингизда гувоҳи бўлаётганим, тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтиришга астойдил киришилаётганида.
Бугунги анжуманда биз ана шу шароитларни эътироф этиш билан бирга соҳага замонавий менежментни жорий этиш, бошқарув жараёнидаги ортиқча ва бюрократик тартиб-тамойилларни қисқартириш, соғлиқни сақлашни молиялаштириш тизимининг самарадорлигини ошириш ҳамда рақамли тиббиётни такомиллаштириш борасида фикр алмашдик. Бу борада изга тушиб олган хориж тажрибаси билан ўртоқлашдик.»
Баҳром Маматқулов, Тошкент тиббиёт академияси жамоат соғлиқни сақлаш тиббиёт мактаби директори, профессор.
Профилактика ва патронаж хизмати жорий қилиниш арафасида турган Ўзбекистон тиббиёти тизимида аҳоли саломатлик ва физиологик ҳолатидан келиб чиқиб, тегишли гуруҳларга (таянч, паст хавф гуруҳи, ўрта хавф гуруҳи, юқори хавф гуруҳи ва бошқалар) бўлинади.
Эндиликда, соғлиги туфайли мустақил равишда тиббиёт муассасасига кела олмайдиган беморлар доимий кузатувда бўлади. Уларнинг уйига бориб индивидуал патронаж тиббий хизмати кўрсатилади.
Республикасмизда СС тизими ислоҳ қилиняпти.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президетининг 2020 йил 12 майдаги фармони ижросига киришилди. Галдаги муҳим вазифа соҳага Соғлиқни сақлаш менежменти ва янгича бошқарув услубини жорий этиш. Аҳоли учун энг қулай бўлган бепул тиббий суғурта амалиётига ўтиш. Президент қарори билан эндиликда, Тиббиёт олий таълим ташкилотларининг вилоят тиббиёт муассасалари, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда клиник базалари ташкил қилинади ва уларнинг битирувчи курс талабалари ушбу клиник базаларда ўқув амалиётини ўтайди.
Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежларида оилавий шифокорлар ёрдамчиларини тайёрлаш тизими жорий қилинади. Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда техникумлар ва коллежларда оилавий шифокорлар ёрдамчиларини тайёрлашнинг мутлақо янги тизими ишга тушади;
Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежлари оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга бириктирилади, уларнинг ўқувчилари ихтисослигидан келиб чиқиб ушбу муассасаларда амалиёт ўтайди.
2021 йилдан бошлаб олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалари шифокорлари учун «Қишлоқ шифокори» дастури жорий қилинди. Бу эса биз тиббиёт илми мутахассисларидан етук, билимли, замонавий кадрларни етиштириб беришдек, энг муҳим вазифа ижросига янгича ёндошувни талаб этади.
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ МАТБУОТ КОТИБИ:
ГУЛЧЕҲРА МИРЗАЕВА