Мен табиат билан биргаман мавзусида кўрик-танлови ташкил этилди

ТТА Атроф муҳит гигиенаси кафедраси ходимлари ва ТТА Хотин-қизлар кенгаши раиси Л.Қ.Абдуқадирова томонидан 5 июнь — Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан тадбир ташкил қилинди.  ТТАда тахсил олаётган талаба ёшлар онгига ўтказилаётган тадбир орқали атроф муҳит муҳофазаси нафақат давлат, жамият, балки ҳар бир фуқаронинг вазифаси эканлигини уқтириш хамда атроф муҳит-ер, хаво сув бизни ўраб турган она табиатга чексиз мухаббат уйғотиш асосий мақсад қилиб олинди.    Тадбирда ТТА тиббий профилактика факультети декани, Атроф муҳит гигиенаси кафедраси мудири Ф.И.Саломова, Ёшлар билан ишлаш, маърифат ва маънавияти ишлари проректори Т.А.Бобомуротов, ТТА Хотин-қизлар кенгаши раиси Л.Қ.Абдуқадировалар сўзга чиқиб атроф мухит ҳимояси, табиатга бўлган муносабат ҳақида йиғилганларга тушунча бердилар.

Лола Қабуловна йиғилганларга танловни баҳолаш учун сайланган ҳайъат аъзолари билан таништирди:

  1. Хасанова М.А. –Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи
  2. Абдуллаев Муҳаммаджон – ТТА маданият уйи раҳбари
  3. Раззоқов А. – Тиббий профилактика факультети ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини
  4. Шарипова С.А.- Атроф мухит гигиенаси кафедраси катта ўқитувчиси

Танлов қуйидагича шартлардан иборат болди:

1-шарт. Жамоа иштирокчилари ўзларини таништирадилар.

1-Экомед

2-Экологлар

3- Эко-сфера

4- Eko-Community

Бунунги кунда она табиатга кўрсатаётган таъсиримиз қандай деган савол олдимизда турган мухим саволдир. Бутун дунёда кечаяётган пандемия шароитида  экологик вазият бир мунча яхшиланганлигини кўришимиз мумкин. Лекин бу дегани хаммаси рисоладагидек дегани эмас. Тиббий нуқтаий назардан қарайдиган бўлсак табиий-атроф муҳитнинг ифлосланиши оқибатида келиб чиқадиган касалликлар туфайли ҳар йили сайёрамизда камида 5 ярим миллионга яқин инсон вафот этиши, 2050 йилда эса бу рақам 6 миллион кишидан ортиб кетиши мутахассислар томонидан илгари сурилмоқда.

2-шарт “Атроф мухит  ва биз”деб номланади. Бу шартга жамоа аъзолари

а) “Экология  ва инсон саломатлиги”.

б) “Сув –хаёт манбаи ”

в) “Сайёрамиздаги ҳаво барча инсонларга тегишли

г) “Она табиатни асраш –хар биримизнинг бурчимиз”

ҳақида сўз юритдилар. (Слайдлар намоиши )Хар бир чиқиш учун 3-4 дақиқа белгиланди.

  Ҳар бир инсон учун унинг ва оила аъзолари ҳамда яқинларининг соғлиги улкан бойликдир. Ана шу бойликни асраб-авайлаш учун одам тиббий саводхонлигини мудом ошириб бориши керак. Арзимас лоқайдлик ва эътиборсизлик, айниқса атроф мухитга бўлган бепарволик инсон умрига завол етказиши мумкин.

Барча иллатлар бехабарлик ва тиббий саводхонликнинг етишмаслиги ва лоқайдлик сабабли авж олади.

3-шартИнтервью” деб номланиб, хар бир чиқиш 3-4 дақиқага мўлжалланган. Бунда хар бир жамоа  ТТА га бириктирилган махалла ахолиси ўртасида олдиндан тайёрланган видео роликлари орқали ёш болажонлар, ўсмирлар, ота-оналар хамда қариялар нигохида атроф муҳитни асраш хақидаги билимига эга эканлиги хақида маълумотлар берилди.

  4-шарт. Расм-плакатлар чизилди  ва уни таърифлаб берилди. Тадбир бошланишидаёқ ҳар бир жамоадан сайланган  талаба «Мен табиат билан биргаман« мавзусида расм-плакатлар чизишга киришган эди, беллашув якунида ҳар бири ўзи чизган расмни таърифлаб берди. Ҳайъат аъзолари олинган натижалар асосида командаларга қўйилган балларни эълон қилингандан сўнг ҳар бир иштирокчи қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan