ЎзР ФА академиги, ЎзР хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистондаги “Комплекс бирикмалар кимёси “ илмий мактаби асосчиси, Халқаро олий мактаб академияси академиги, Ўзбекистон Миллий университети профессори, кимё фанлари доктори ПАРПИЕВ НУСРАТ АГЗАМОВИЧнинг бевақт оламдан ўтганлиги муносабати билан оила аъзоларига , яқинларига ва шогирдларига чуқур таъзия изхор этамиз.Академик ПАРПИЕВ НУСРАТ АГЗАМОВИЧнинг илмий ишлари координацион бирикмалар кимёсига оид бўлиб Унинг раҳбарлигида рангли ва нодир металларнинг таркибида азот, кислород ва олтингу-гурт бўлган органик моддалар билан комплекс бирикмалар ҳосил қилишининг илмий асослари ўрганилган. Металлар ва уларнинг бирикмаларини ўта соф ҳолда ажратиб олиш усуллари, молибден, рений, вольфрам ва симобни аниқлаш ҳамда соф молибден олишнинг термик усули ишлаб чиқилган. Гидразонлар, гидроксам кислоталари ҳосилалари асосида 200 дан ортик, янги координацион бирикмалар синтез қилинган. Илк бор палладий ва кобальт бирикмаларининг шишга карши фаол таъсир этиши аникланган.