Ҳурматли кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари, магистратура дастури директорлари, таянч докторантлар ва мустақил изланувчилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ-6097-сон Фармонига мувофиқ Жаҳонда мавжуд илмий нашрлар базалари талаблари асосида илмий нашрларнинг асллиги, ҳақиқийлигини аниқловчи “Антиплагиат тизими”ни жорий қилиш, илмий фаолият билан шуғулланувчи тадқиқотчилар, олимларнинг Scopus базаси, Хирш ва РИНЦ бўйича кўрсаткичларининг ошишига, илм-фаннинг барча соҳаларида дунё миқёсидаги нуфузини оширишида илмий мақолалар, диссертациялар, монография ва дарсликларнинг натижадорлиги ва самарадорлигини баҳолашни амалга ошириш мақсадида Аадемияси олий таълим тизимида кўчирмачиликка қарши курашишни кучайтиришга йўналтирилган “АНТИПЛАГИАТ ВУЗ” тизимини жорий этилди.
Академия профессор-ўқитувчи ва ходимлари томонидан нашрга тайёрланган барча ўқув, илмий ва бошқа материаллар “Ахборот технологиялари бўлими”да жорий этилган “АНТИПЛАГИАТ ВУЗ” тизими орқали текширилади ва илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан нашрга рухсат этилади.
“АНТИПЛАГИАТ ВУЗ” тизими бўйича масъуллар:
Мусахонов Аброр (ахборот технологиялари бўлими” телефон: 90 973 16 82
Алижонова Барно Илхомовна (НИС ходими) телефон: 90 004 15 00
Материалларни “АНТИПЛАГИАТ ВУЗ” тизимида текшириш пуллик:
- Диссертация ва дарсликлар – 1 маротаба текшириш нархи 98 000, 0 сўм
- Автореферат, Услубий қўлланма ва услубий тавсиянома – 1 маротаба текшириш нархи 58 800,0 сўм
- Магистерлик лойихалари, Илмий тадқиқот ишларининг якуний ҳисоботлари – 1 маротаба текшириш нархи 58 800,0 сўм
- Илмий мақолалар – 1 маротаба текшириш нархи 49 000,0 сўм.
Ҳурматли кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари, магистратура дастури директорлари, таянч докторантлар ва мустақил изланувчилар илмий нашрларнинг асллиги, ҳақиқийлиги, натижадорлиги ва самарадорлиги ҳамда Scopus базаси, Хирш ва РИНЦ бўйича кўрсаткичларнинг ошишига, илм-фаннинг барча соҳаларида дунё миқёсидаги Академия нуфузини оширишда бирлашайлик.