ТТА ходимлари диққатига!!!

❗️💉Ҳурматли Тошкент тиббиёт академияси бошқарув, профессор – ўқитувчи, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари, айни вақтда бутун дунёда, хусусан мамлакатимизда ҳам Covid-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши хавфи сақланиб қолмоқда. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 2 августдаги ЎРҚ-705-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 113-моддасига ўзгартириш киритилган.

🧪Бунга кўра, Меҳнат кодексининг 113-моддаси 3-қисмига кўра карантинли ва одам учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарори асосида қонунчиликда белгиланган тартибда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги белгиланди.

Шунингдек, Бош давлат санитария врачининг 2021 йил 17 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси”, 0239-07/4-сонли санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативларга қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 10-сонли қарорига мувофиқ Тошкент тиббиёт академияси ходимлари ҳам мажбурий эмланиши керак бўлган шахслар тоифасига киритилган.
Юқоридагиларга асосланиб, Сиздан қуйидаги муддатларда яшаш ҳудудингиздаги оилавий поликлиникада коронавирусга қарши профилактик эмлашдан ўтишингиз талаб қилинади:

1. Уч босқичли вакцина билан эмланганда:
– вакцинанинг биринчи дозасини 2021 йилнинг 1 сентябригача;
– вакцинанинг иккинчи дозасини 2021 йилнинг 1 октябригача;
– вакцинанинг учинчи дозасини 2021 йилнинг 1 ноябригача.

2. Икки босқичли вакцина билан:
– вакцинанинг биринчи дозасини 2021 йилнинг 1 сентябригача;
– вакцинанинг иккинчи дозасини 2021 йилнинг 1 октябригача.

Профилактик эмлашдан ўтганлигингиз ва вакцина олганингиздан сўнг бу жараённи тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотларни (тиббий муассаса маълумотномаси, соғлиқни сақлаш органи СМС хабарлари ёки эмланганлик сертификатини) Ходимлар бўлимига тақдим этишингиз шарт. 🤞

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, профилактик эмлашдан ўтишни рад этсангиз, хусусан ушбу огоҳлантиришда кўрсатилган муддатда вакцина олмаган бўлсангиз,

✅ Меҳнат кодексининг 113-моддаси 3-қисмига асосан ишдан четлаштириласиз.
Мажбурий эмлашни рад этганлигингиз муносабати билан ишдан четлаштирилган ушбу давр меҳнат шартномаси бекор қилинган давр ҳисобланмайди, бироқ ушбу вақт ичида Сизга иш ҳақи тўланмайди. Бу даврда профилактик эмлашдан ўтиб, бу бўйича ҳужжатлар ва маълумотларни (тиббий муассаса маълумотномаси, соғлиқни сақлаш органи СМС хабарлари ёки эмланганлик сертификатини) тақдим этсангиз ишдан четлаштириш бекор қилинади.

Шу билан бирга, эмлашга монеълик қиладиган алоҳида ҳолатлар бўладиган бўлса, бундай ҳолатлар ишдан четлаштиришга олиб келмайди, бироқ бунинг учун Сиз 2021 йил 1 сентябрга қадар ҳудудингиз бўйича оилавий поликлиникадан тегишли (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган намунадаги эмланишга қарши ҳолатлар тўғрисида) маълумотнома тақдим этишингиз лозим.📩

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan