Тошкент тиббиёт академияси ҳодимларининг бир гуруҳи Ўзбекистон республикаси Мутақиллигининг 30 йиллиги» кўкрак нишони билан тақдирланди..

Ўзбекистоннинг янги тарихи…бу қисқа бироқ  шонли йўл шу муқаддас юртда яшаётган ҳар бир инсон тақдири билан чамбарчас боғлиқ. Кўнглимизни тоғдай кўтарган ютуқ ва муваффақиятларимиз замирида ҳар бир Ўзбекистонликнинг оз бўлсада ўрни бор.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан минглаб ватандошларимиз давлатимизнинг эътирофи ва ҳурмати рамзи сифатида махсус кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.

Улар орасида Тошкент тиббиёт академиясининг профессор-ўқитувчилари ҳам бор.

Улар ўз орзу ва мақсадлари  рўёби йўлида  чинаққам меҳнат қилдилар. Эл бошига иш тушганида  одамлар дардига дармон бўлдилар. Айни ёзнинг дазирамасида Ковид зоналарда, қизил ҳудудларда ҳаққоний садоқат намуналарини кўрсата олдилар.

Бугун халқ дарди билан яшаётган инсонлар меҳнати эътироф этилиб, бу иқрор шонли тарихимиз зарварақларига муҳрлаб қўйилди.

Биз ҳам кўп минг сонли жамоамиз номидан муборак байрам арафасида номлари катта ҳурмат  билан эътироф этилганларни табриклаймиз.

Ниятимиз умрингиз узоқ бўлсин. Ҳамиша шу азиз элнинг ардоғида бўлинг.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan