Хурматли битирувчилар!
Тошкент тиббиёт академияси Сурхондарё ва Жиззах вилоятларидан битирган талабаларни “Гематология ва трансфузиология” клиник ординатураси мутахассислиги учун қўшимча квоталар ажратилганлиги ҳақида маълум қилади.
Ушбу мутахассисликка талабгорлар тўлов-контракт асосида қабул қилиниб маҳаллий хокимият томонидан қопланиши кўзда тутилган. Жами 10 та квота берилган бўлиб, Сурхондарё вилоятидан битирганлар учун 6 та квота, Жиззах вилоятидан эса 4 та квота ажратилган.
Ушбу йўналишни битирган мутахассислар келажакда тегишли худудларда ташкил қилинаётган гематология маркази филиалларида мутахассис сифатида фаолият юритишлари белгиланган.
Маълумот учун ТТА қабул комиссиясига мурожаат қилинг. Тел.: 90-359-71-57