Бугун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги конференциялар залида вазирлик, Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Жанубий Кореянинг KOICA ташкилоти ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Бўлиб ўтган музокараларда Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири ўринбосари, Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги мухтор элчиси, KOICA раҳбари, профессор Чо ҳамда Ўзбекистон томонидан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари А.Азизов, Тошкент тиббиёт академияси ректори А.Шодмоновлар иштирок этишди.
Келишувга биноан, Тошкент тиббиёт академияси Covid-19 профилактикаси ва бу борадаги илмий изланишлар учун 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги грантга эга бўлади.